17 йиллик танаффусдан сўнг. Ўзбекистон президенти туркийзабон халқлар саммитига йўл олади

Орадан 17 йил ўтиб, Ўзбекистон Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик Кенгашида (Туркий кенгаш) давлат раҳбари даражасида яна иштирокини давом эттиради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик Кенгашининг VI саммитида иштирок этиш учун 3 сентябрь куни Қирғизистонга жўнаб кетади. Охирги марта Ўзбекистон давлат раҳбари ушбу саммитнинг 2000 йил Озарбойжонда ташкил этилган йиғилишида иштирок этганди. Шундан сўнг, 2001 йили Ўзбекистон парламенти спикери тадбирда иштирок этди, 2006 йили Антальядаги саммитда эса умуман Ўзбекистон вакили йўқ эди.

2009 йил 3 октябрь куни Нахчивонда ўтган йиғилишда янги ташкилот тузилгани эълон қилинди, унинг фаолиятига доир асосий тамойиллар 2010 йил 16 сентябрь куни Истанбул декларациясида ўз аксини топди. Шундай қилиб, янги ташкилот Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик Кенгаши номини олди, бироқ Ўзбекистон унинг яратилишида иштирок этмаган.

2016 йили Ўзбекистон Президенти этиб сайланган Шавкат Мирзиёев туркийзабон халқлар билан алоқаларни кучайтириш, янгилаш ва мустаҳкамлаш борасида кўп ишларни бажарди. Шулардан бири – ўзбек-турк муносабатларидаги совуқликка барҳам бериш, иқтисодий алоқаларга янги куч беришдан иборат бўлди. 2016 ва 2018 йили Туркия Президенти Ражаб Тоййип Эрдўған Ўзбекистонга, 2017 йил октябрь ойида эса Шавкат Мирзиёев Туркияга ташриф буюрди. Ўзбек-турк музокараларида бир неча марта расмий Тошкентнинг туркийзабон давлатлар ташкилотлари қаторига қайтиши билдирилди.

Айнан Ўзбекистоннинг Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик Кенгашига қайтиш ташаббуси Эрдўған томонидан билдирилди. Тошкент шаҳрида учрашган икки мамлакат президентлари қўшма баёнот пайтида, ушбу масалага қайтди ва Шавкат Мирзиёев Қирғизистондаги саммитда иштирок этишини тасдиқлади.

«Анқарадаги учрашувимизда Президент Эрдўған менга «Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик Кенгашида ўзбек байроғи» етишмаётганини айтганди. Бизнинг хулосамиз шундай бўлдики, бундан кейин, ташкилотнинг Истанбулдаги қароргоҳида Ўзбекистон байроғи ҳам ҳилпираб туради», деб қатъий таъкидлаганди Шавкат Мирзиёев.

3 сентябрь куни иш бошлаши кутилаётган Бишкекдаги саммитда Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон президентларининг ҳам иштироки тасдиқланган.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мавлуда хўжаева o‘zlidep раисининг ўринбосари этиб сайланди

26 ноябрь куни Мавлуда Хўжаева O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари этиб сайланди. Бу ҳақда Турон24 нашри партиянинг матбуот хизматига таяниб ...

Россияда ссср қулаганидан кейинги энг йирик ҳарбий машғулотлар бошланди

11 сентябрда Россиянинг марказий ва шарқий ҳарбий округларида 1981 йилдан бери кузатилмаган кенг кўламли ҳарбий машғулотлар бошланди. Бу ҳақда Озодлик радиоси хабар қилди. ...

Фарғонада инсон ҳақ-ҳуқуқларини оёқ ости қилиш куч ишлатар тизимининг одатий иши

Жорий йилнинг 13-ноябрь куни  ӯзларини ИИБ ходимлари деб таништирган икки нафар фуқаро кийимидаги шахслар Фарғона шаҳридаги уйимизга  бостириб келиб, уйда бӯлган турмуш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400