11 октябрдан сўнг бутун дунёда Интернет билан узилишлар бўлиши мумкин

Август ойи охирида Домен номлари ва IP-манзилларни бошқариш бўйича корпорация (ICANN) «интернет домен номлари тизими учун ҳимоя бўлган криптографик калитларни тарихда биринчи марта алмаштиришга тайёргарлик кўрилаётгани» (DNS) ҳақида эслатди. Янги калитларга ўтиш (Key Signing Key, KSK) 11 октябрь бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кун.уз нашри  РБКга асосланиб ёзмоқда.

Фото: Александр Рюмин / ТАСС

Шу билан бирга, ташкилотдан огоҳлантиришларича, «интернет-фойдаланувчиларнинг кичик фоизи домен номларига рухсат беришда қийинчиликларга дуч келади» (яъни ресурс номини рақамли IP-манзилга ўтказишда, масалан, rbc.ru — 80.68.253.13’га). Уларни компьютерлар бир бири билан боғланиш учун ишлатади. Бундай қийинчиликлар сабаб фойдаланувчиларнинг бир қисми, масалан, браузер манзили бандида кўрсатилган сайтни оча олмайди.

ICANN томонидан эълон қилинган хабарга қарамай, 11 октябрь куни – бу янги калитларга ўтишнинг дастлабки санаси ҳисобланади. Ўтишнинг аниқ санаси кейинги ҳафта бўлиб ўтадиган корпорация бошқаруви мажлисида тасдиқланади, у 12 сентябрга белгиланган.

Криптографик калитлар ICANN ташаббуси билан 2010 йилда пайдо бўлган. Улар DNS Security (DNSSEC) кенгайтмасида ишлатилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳиндистондаги ёғингарчилик 445 кишининг умрига зомин бўлди

Ҳиндистонда давом этаётган ёғингарчилик туфайли юзага келаётган сел ва кўчкилар 445 кишининг умрига зомин бўлди, дея хабар беради «Анадўлу» ахборот агентлиги. Фото: «aa.com» ...

Дунёга дарз кетади: интернетни иккига бўлишмоқчи

Интернет иккита алоҳида қисмга бўлинмоқда, бири АҚШ ихтиёрида бўлса, иккинчиси Хитой назоратида бўлади. Дунёнинг биполяр тизими ва совуқ уруш аллақачон ўтмишга айланган. ...

Жанубий кореяда меҳнат шартномасини бузган ўзбекистонликлар камида 1500 доллар жарима тўлайди

Жанубий Кореяда ишлаётган ўзбекистонликлар меҳнат шартномасини бузса, шартнома муддати охирига қадар қолган ҳар ой учун 1500 доллардан жарима тўлайди. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400