Остонада амалдорлар ҳизмат машинасидан воз кечиб, такси ҳизматига ўтишди

Остона шаҳар маъмурияти ҳизмат машинасидан воз кечиб, такси ҳизматидан фойдалианишни бошлашди. Амалдорларнинг айтишларича, бу йўл билан ҳокимият вакиллари солиқ тўловчи халқнинг маблағини тежашмоқчи: муниципалитет йилда янги автомобил сотиб олишни тўхтатмоқчи, аввал сотиб олинган 60 дан ошиқ автомобилни мактаб ва шифохоналарга беради.

Фото:astana.gov.kz

Остона ҳокимининг биринчи ўринбосари  Сергей Хорошун сентябрдан буён такси ҳизматидан фойдаланмоқда. Таксичи ўзгача қора тусда ва фақат уни ишга олиб келади. Бошқа амалдорларнинг таксилари оддий ва оқ рангда.

Ҳайдовчиларнинг айтишича, давлат ҳизматчилари кунига ўртача тўрт маротаба таксидан фойдаланишади. Амалдорларнинг ҳисобида беш йилда улар 600 миллион тангани тежашади.

Шаҳар аҳолиси бўлса амалдорларнинг такси билан эмас автобус билан юришса, халқнинг яшаш шароитини ҳақиқатда англашарди, -дейишмоқда.

 

Остонанинг янги ҳокими Бахит Султанов кўпдан буён транспорт воситаларидан фойдаланмаслигини айтмоқда.

“Мен аввал ҳам тонгда ишга пиёда борардим. Ҳозир айланиб ўтишга тўғри келмоқда, бироқ менинг иш жойим уйимдан олис эмас. Бу фойдали, кўчаларда юриб камчиликларга назар ташлаб, қўл остимдагиларга тегишли топшириқларни бериб тураман», – дейди Остана ҳокими Бахит Султанов.

Ҳокимият маъмуриятининг билдиришича, ҳокимият вакилларри эконом-классдаги таксиларнигина чақира олишади, сабаби уларга маблағни тежаш учун чекловлар қўйилган. Агар амалдорлар бул чеклов чизиғидан чиқиб кетса, пиёда юришига тўғри келади.

Нодира Жабборова

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украина қандолат маҳсулотларини ўзбекистонга киритишни бошлади

Ўзбекистон 17 декабрь кунидан Украина қандолат маҳсулотларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда “Укркондпром” уюшмаси матбуот хизматига таяниб “UZ24” ...

“кўчамизда доим тирбандлик юзага келади. буни ким ҳал қилади?” (видео)

  "Кўчамизда доим тирбандлик юзага келади. Буни ким ҳал қилади?" 0:00:19 0:00:19/0:00:19 ▶ Бевосита линк "Жиззах вилояти Жиззх шаҳрининг "Кўк Бозор" ҳудудида доим ...

Хитойда сўнгги 40 йилда 375 миллионта янги иш ўрни очилган

Хитойда ислоҳотлар ва очиқлик сиёсати юритила бошланган 1978 йилдан бери 375 миллиондан зиёд янги иш ўрни очилган. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги мамлакат давлат статистика ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400