ДХХ йил бошидан бери валютафурушлардан 73 млрд сўмдан ошиқ хорижий валютани мусодара қилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари прокуратура вакиллари билан ҳамкорликда йил бошидан бери валютафурушлардан 73 миллиард сўмдан ошиқ чет эл валютасини мусодара қилди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар берди.

Фото: «Ўзбекистон 24»

Ўтган вақт мобайнида уларга нисбатан 1498 та маъмурий ва 389 та жиноий иш қўзғатилди. Охирги пайтларнинг ўзида ҳуқуқ-тартибот идоралари хорижий валюта олди-сотдисига оид бир неча йирик ҳолатларни фош этди.

Жумладан, Тошкент шаҳрининг Шайхонтаҳур туманида «Трастбанк»нинг икки ходими ва фуқаро Н.Б 19 минг долларни 160 миллион сўмга сотаётганда қўлга олинди.

Шунингдек, Самарқанд вилоятидаги «Мармар» бозори ҳудудида 1992 йилда туғилган фуқаро С.П. 10400 долларни 84,9 миллион сўмга сотаётганда ушланди. Унинг автомобилидан яна 60 минг доллар топилди, жами эса 72 минг доллардан ошиқ валюта мусодара этилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Беклигини унутаёзган ўзбегим

“Тор кўнгуллик беклар, ман-ман деманг, кенглик қилинг Тўқсон икки бори ўзбак юртидир, тенглик қилинг...” Эххх... ОАВда эълон қилинди, яқиндан бошлаб қўшни Қозоғистон ...

Россияда пичоқланган аёл ўзбекистонда дафн этилди

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлими Тула области Узловая шаҳрида фуқаро У.Эгамуротованинг ўлдирилиши билан боғлиқ вазиятни кузатиб боришда давом ...

Қаршида аёл шифокор калтакланди

Жорий йил 16 октябрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиали тез тиббий ёрдам станцияси Call-марказига қўнғироқ қилган фуқаро Ш. Г.ҳушидан кетгани ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400