ДАВЛАТ ТИЛИГА ҚАЧОН ЭЪТИБОР БЕРИЛАДИ?

«Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилинганига ҳам 29 йил тўлди. Бироқ расмий идораларда ҳужжат тили тўлиқ давлат тилига ўтгани йўқлиги бизни ажаблантиради. Барча ҳужжатлар давлат тилида юритилмас экан, ўзбек тилини Давлат тили дея эълон қилишганининг нима фойдаси бор?

Фото:BBC.com

 

Унга амал қилинмаса рус тилидаги ҳужжатларга кўр-кўрона эргашиш нимага олиб келади? Давлат тили ҳақидаги қонуннинг 20-моддасида шундай дейилган: “Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмалар ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин”.

Пойтахтимиз кўчаларидаги пешлавҳаларни кўриб бунинг акси эканлигидан дилинг оғрийди. Мирзо Улуғбек туманидаги Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган кўпқаватли уйлар тагидаги дўконларнинг пешлавҳалари сўзимизнинг исботидир. “Матрасы”, “Дом мебели”, “Мебельний салон”, “Одноразовая посуда”, “Детский магазин”, “Школа раннего развития почемучка”, Карьера с колыбели”, “Химчистка”, “Салон красоты”, “Семейка трикотаж”, “Аптека”, “Крепость вино-водка”, Бюро находок подарки”, “Парим шарим”, “Магазин элитной одежды”, “Ювелирная мастерская”, “Линзы контактные”, “Салон Мадина”, “Зоомагазин”, “Обувной магазин”, “Знайка книги канцтовары”, “Посуда”, “Одежда для всей семьи”, “Скупка золота ювелир”, “Одежда из индии”, “Трикотажная одежда”, “Мир обуви”, “Мужская одежда”, “Модные сумки и часы”, “Сумки”, “Женская обувь”, “Сладкий мир”, “Игрушки”, “Невская палитра канцтовары”, “Спортивная одежда и обувь” ва ҳоказо. Бошқа кўчаларимизда ҳам онда-сонда ўзбек тилида ёзилган пешлавҳаларни ҳисобга олмаганда деярли барча ёзувлар рус тилида. ҚАЧОНГАЧА?

Манба:facebook

Хонбиби ҲИММАТ қизи, журналист

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунёни ларзага келтираётган хабар

Айтишларича, инсон қалбида забт этилмаган ва ҳис қилинмаган гўзал туйғуларни фарзанд қувончи ҳадя қилар экан. Чиндан ҳам, болалар бизга ҳаётнинг энг гўзал туйғуларидан ...

Ҳоким ортиқхўжаевга янги ўринбосарлар тайинланди

14 май куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида янги тайинловлар амалга оширилди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати. Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик ...

Олтин конидаги фожеа

(Барча ахборот  агентликлари ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари эътиборига) “Мулкдор” сайтига мурожаат қилдилар: Самарқанд вилояти, Қӯшработ тумани “Ғужумсой” олтин конида  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400