Россияда ноқонуний тарзда яшаётган ўзбеклар ватанга ҳайдаб чиқарилди…

Сўнгги маълумотларга қараганда, Россиянинг Нижний Тагил шаҳрида ноқонуний тарзда яшаб келган жами 20 нафар ўзбекистонлик муҳожир ватанга ҳайдаб солинди, деб ёзмоқда “Ҳордиқ” нашри.

Фото:Новая газета

Бу иш Свердловск вилоят суди ҳукмига кўра амалга оширилди. Ноқонуний тарзда яшаганларнинг 12 нафари кўп қаватли уй ертўласида ташкил этилган цехда ишлаб келган. Бу цехда қўлбола спиртли ичимлик ишлаб чиқарилгани аниқланди. Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари барча муҳожирларни Ўзбекистон чегарасигача келтириб қўйишди. Чипталар муҳожирлар ҳисобидан сотиб олинди. Айтишларича, сўнгги 10 ой ичида Свердловскдан 1800 нафарга яқин муҳожир ҳайдаб солинган. Барчалари қонунбузарлик йўли билан вилоятдаги турли шаҳарларда бекитиқча яшаб, ишлаб келишган. Уларнинг аксарияти эса ўзбекистонликлар ҳисобланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон халқ шоири хуршид даврондан

Эртага Бўстонлиқнинг сўлим оромгоҳларидан бирида республика ёш ижодкорларининг 1 форуми иш бошлайди. Бир неча кун аввал республика ёш ижодкорлар ассоциацияси раҳбарларидан ...

Телевизорни ҳаддан зиёда кўриш ракга чалиниш ҳавфини юқорилатади

Америкалик онкологлар ойнаижаҳонни кўп кўриш ўрта ёшли инсонларга ҳавфли шишни ривожланишига сабабчи бўлишини аниқлаган бу ҳақда хорижий нашрлар ёзмоқда. Иллюстратив фото ...

Беш юлдузли отелга қамалган шаҳзодалар

Шу ҳафтада дунё матбуотида Саудия Арабистони подшоҳи 11 нафар шаҳзода ва подшоҳликнинг амалдаги ҳукуматида фаолият юритаётган 4 нафар вазирни коррупцияда гумонлаб ҳибсга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400