Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари ойлиги оширилади

Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм-канали ёзмоқда.

Қарорга мувофиқ, давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 2018 йил 1 декабрдан 1,2 баравар ва 2019 йил 1 апрелдан 1,15 баравар оширилади.

Қарор билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасига 2019 йил 1 июлгача тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизими бўйича қуйидагиларга йўналтирилган таклифларни ишлаб чиқиш вазифаси юкланди:

  • давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг лавозимига ва малакасига, кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг мураккаблик ва жавобгарлик даражаси, шунингдек, даволаш-профилактика муассасалари ихтисослигига қараб базавий лавозим маошларини жорий этиш;
  • тиббиёт ходимлари фаолиятини ва меҳнати унумдорлигини баҳолашнинг замонавий усулларини жорий этиш;
  • тиббиёт ва фармацевтика ходимларини моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тартибини тубдан қайта кўриб чиқиш;
  • ўрнак кўрсатган врачларга тариф ставкасининг 100 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устамаларбелгилаш.

Шунингдек қарор билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилди.

Жамғарма маблағларидан соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини мукофотлаш, моддий ёрдам, қўшимча ҳақлар, устамалар бериш, уй-жой билан таъминлашни яхшилашга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришнинг бошқа мақсадлари учун фойдаланилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шаҳрисабз тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди

Қашқадарёда ерга эгалик қилиш ҳуқуқини олиб бериш учун 100 доллар олган ҳокимият мутасаддиси қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум ...

Метродаги саргузаштлар. суратга олиш мумкинмиди ўзи?!

Яна бир ажойиб тонг отди. Миллионлаб юртдошларим сингари ишга отландим. Пойтахтнинг «Чилонзор» метро бекатига тушиб поездга чиққанимда, куни кеча сайтимизда метрополитен ...

Ягона форма жорий қилинишидан ким манфаатдор?

Халқ таълими вазирлиги эълон қилган ягона мактаб форма ҳақидаги машмашаси нисбатан тинчиб қолган бир маҳалда яна бирдан қўзиб кетди. Бу тартиб эртагаёқ жорий қилинмаса, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400