АҚЧА — ўтмишда Туркистонда савдо-сотиқ, тўлов муомалаларида нарх, баҳо, қиймат ўлчови бўлган пул бирлиги. Аксарият ҳолларда Ақча кумушдан зарб қилинган. Кумушнинг ранги оқ бўлганлиги учун ҳам, мазкур пул бирлиги Ақча деб номланган; яъни ақ (оқ) — ча.
Илк марта Ақча истилоҳи Бариқ дарёси ҳавзасидан топилган қадимий туркий битик тош матнида қайд этилган.
Манба:ЎзМЭ