Ишлаётган пенсионерлар 2019 йилдан пенсияни тўла миқдорда олади

Ўзбекистонда келаси йилдан бошлаб ишлаётган пенсионерларга пенсиялар тўла миқдорда берилади. Бу ҳақда Конституция қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Президентнинг қайд этишича, «Конституциямизда аҳолининг муҳим ижтимоий ҳуқуқи сифатида кафолатланган пенсия таъминоти» энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолади.

 

Унинг қўшимча қилишича, 2019 йилдан бошлаб пенсия тўловининг юқори чегараси энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробари (9 декабрь ҳолатига кўра — 1 621 840 сўм)дан 10 баробари (2 027 300 сўм)га оширилади (Президент бу ташаббусни августдаёқ  илгари сурганди).

 

«Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимоя моделини реал талаблар асосида умумэътироф этилган халқаро стандартлар даражасига кўтариш зарур», — деди Президент ўз чиқиши давомида.

 

«Газета.uz »нинг қайд этишича, ишлаётган пенсионерларга пенсияни тўлиқ ҳажмда тўлашни назарда тутувчи ҳужжатларнинг лойиҳалари 2018 йил давомида бир неча бор эълон қилинди, бироқ уларнинг қабул қилингани ҳақида хабар берилмади. Ҳозирда, айрим категориялардаги пенсионерларни ҳисобга олмаса, аксарият ишлаётган пенсионерлар пенсияни 50 фоиз миқдорда олади.

Манба: Телеграммдаги Daryo — LIVE канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“фуқаро” – бу ўзбекистон қашшоғи дегани

Мен 1992 йилдан 1996 йилгача Туркияда ўқиган "биринчи қалдирғоч"ларданман. 1994 йили янги паспортимни турк ўртоқларимга мақтаниб кўрсатганман. Шунда улар "фуқаро"ни эшитиб, ...

Зеленский: мен рус халқини бунчалик шафқатсиз халқ деб ўйламаган эдим!

“Мен рус халқини бунчалик шафқатсиз халқ деб ўйламаган эдим”, — деди Украина президенти Владимир Зеленский. "Йигирма ёшга тўлмаган ёш болалар ўлмоқда. Биз уларнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400