Қозоғистон ҳукумати Хитой икки миндан ортиқ қозоқ миллатидаги хитой фуқаролигини топшириб, мамлакатнинг Шинжон ҳудудидан чиқиб кетишига руҳсат берганини билдирди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги ёзмоқда.
Хитойнинг Шинжон ҳудудининг ҳукумати юз минглаб одамларни маҳсус лагерларга мажбурлаб юборгани ҳақида маълумотлар 2016-йилдан буён айтилмоқда. Расмий Пекин “Ўқитиб тарбияловчи марказ» деб номлаган жойларда бир миллиондан ортиқ киши ўтирганини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳам ўз манбаларига таяниб билдирган эди.
Ушбу лагерларда ўтириб чиққанлар уларни ҳукумат ўз маданияти ва диний ишончидан воз кечишига мажбурлаб, ғоявий дарсларни ўқитаётганини сўзлаб беришган.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг 9-январдаги баёнотида Расмий Пекин икки минг қозоққа Хитойдан чиқиб кетишга руҳсат берганлиги ҳақида дакабрда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган маълумотни тастиқлади. Вазирликнинг ахборотида айтилишича хитойлик қозоқлар Қозоғистонга келганидан сўнг қозоқ фуқароси ёки доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлиши ҳақида ёзилган.
Мирзоулуғбек Каримов