Товуққа айланган бургут

Овчи тоғдан бургутнинг тухумини топиб уни товуқнинг тагига қўйибди. Бургут тухумдан чиқиб товуқнинг жўжалари билан яшаб улғая бошлабди. Бургут худди товуқлардай яшарди, улардай ерда юрар, ахлатларни, ерни титиб, кавлаб чувалчанг, дон-дунларни топиб ер эди.

Орадан вақт ўтди, у билан бирга очиб чиққан тенгдош жўжахўрозлар қичқира бошлади. Бир куни у ҳам бўйнини баланд кўтариб қичқирмоқчи бўлган эди осмонда мағрур, қанотларини кенг ёзиб учаётган улкан бир қушга кўзи тушди. Ҳайратини яшира олмай улкан қушга хавас билан узоқ тикилиб қолди, ўша қушга ўхшагиси келди жудаям…

Сўнгра ёнидаги товуқдан сўрабди.

– Во ажаб… Бу қандайин қуш.. Мен ҳам у каби учишни хоҳлайман..

– Бу бургут, осмон хукмдорику. Сен эса унга қарама. Хавас ҳам қилма, сен билан биз оддий товуқлармиз ерда юрамиз.- деб жавоб берди товуқ.

Бургут бир хўрсиниб қўйибдида яна ахлат титишда давом этибди…

Қиссадан ҳиссани ўзингиз чиқаринг. Ҳохлайсизми йўқми атрофингиздаги муҳит, одамлар сизга ўз таъсирини ўтқазади, лекин сиз бунга ишониб, мослашиб колманг. Сизга сен «товуқсан», «учолмайсан» дейишса ишонманг, балки сиз БУРГУТдирсиз… Учишга ҳаракат қилиб кўринг.

Манба: Уч нуқта

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Буюклар сайёралар алмашинуви даврида дунёга келадилар

 Абулфайз БАРОТОВ Давлат арбоби, истеъдодли журналист Ахмаджон МУХТОРОВ ҳаётидан лавҳалар 1966-1980 йилларда Самарқанд вилоят “Ленин йўли” (Ҳозирги “Зарафшон”) газетасида ...

Бошпана муаммоси: даромаднинг қанчаси ижара учун сарфланади?

“Инсониятнинг ярми бошпана излайди, қолган ярми бор турар-жойини кенгайтириш илинжида”, деган нақл бор. Ҳар бир одам шахсий уйи бўлишини исташи табиий. Аммо замонамизнинг бу ...

1000 долларлик давлат сири

Суратда: Туркия Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлигининг Ҳамкорлик ва Мувофақат (Координация) Агентлиги (ТИКА) Тошкент ваколатхонаси собиқ Бошқони Тарих фанлари доктори, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400