Ўзбекистон томони “Бишкек-Тошкент” автобус қатновини тўхтаб қолгани бўйича баёнот берди

Ўзбекистон Автотранспорт корхонаси Қозоғистоннинг «Бишкек-Тошкент» йўналиши бўйича юрган автобус қатновини ўз ҳудуди орқали ўтказмай қўйгани бўйича баёнот берди.

Фото:ИА “24.kg”

Корхонанинг маълумоти бўйича, қирғиз томон қишги фаслга қарата қатновларнинг юриш вақтига ўзгаришлар киритиб, у Қозоғистоннинг Дарҳон қишлоғидан Бишкекка қатнаган халқаро автобус рейсининг вақти билан тўғри келиб қолган. “Шу сабабли Қозоғистон томони ўз ҳудуди орқали ўтувчи автобусларнинг юришини вақтинчалик тўхтатган. Ҳозирда ушбу муаммо бўйича уч томонлама музокаралар бўлмоқда”, — деб мутасадилар маълумот беришмоқда.

Баъзи бир норасмий маълумотларга қараганда қозоқ томони “Бишкек-Тошкент” йўналишидаги рейсга ўзининг йўловчи ташувчи  компаниясини ҳам ўртага қўшишни талаб қилмоқда.

Қирғизистон билан Ўзбекистон Бишкекдан Тошкентга қатновчи рейсни 2018-йилнинг май ойида икки мамлакат ҳукуматларининг келишувлари асосида ишга киргизган эди. Ушбу рейснинг  оралиғи 601 километрни ташкил қилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвада ўзбекистонлик аёл севганининг уйланганини эшитиб, ўзига ўт қўйди

Москвада асли ўзбекистонлик аёл севганининг уйланганини эшитиб, ўзига ўт қўйди.  Маълум бўлишича, 32 ёшли Дилфуза исмли аёл Сирожиддин исмли йигит билан Ўзбекистонда учраша ...

Боғча очиш йўлида сарсон бўлган аёлнинг сўнгги сўзи: “барибир фойдаси йўқ!”

Дилдора Мадаминова Андижон шаҳридаги 30-умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқувчиларига таълим беради. Болаларга меҳри ўзгача. Нодавлат таълим муассасалари қуриш, фойдаланиш ...

Фарҳод маҳмудов президент администрацияси раҳбарига ўринбосар бўлди

Президент маслаҳатчиси ўринбосари Фарҳод Маҳмудов Президент администрацияси раҳбарига ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz  хабар бермоқда.  У энди Зайнилобиддин ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400