Ўзбек қизларига уйланиш жанубий кореяликларга қимматга тушмоқда

Жанубий Кореяда сўнгги ўттиз йил ичида қишлоқ аҳолиси камайиб кетди. Қишлоқ ҳудудларда аҳолини кўпайтириш учун шаҳар ҳокимлиги хориждан келин сотиб олишга ёрдам бермоқчи. Бу ҳақда The Straits Timesга таяниб “Дарё” нашри ёзмоқда.

Фото:barsuka-nora.su

Қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик маҳсулотларини доимий равишда сотиб оладиган 35 та шаҳар ҳокимлиги хорижлик келинларга уйланмоқчи бўлган қишлоқ эркакларига субсидиялар ажратмоқда.

Бўлғуси келинлар асосан жанубий-шарқий Осиёдан сотиб олинмоқда. Бу билан қишлоқдаги аҳоли сонини ошириш режалаштирилган.

Уч миллион вондан 10 миллион вонгача ($2,660 дан $8,870 гача) бўлган ҳукумат субсидиялар Жанубий Кореянинг қишлоқ ҳудудларида уйланмаган эркаклар учун чет элдан келин сотиб олишга ажратилган.

1980 йиллардан бери урабанизация сабаб қишлоқларда одам сони камая бошлаган. Кўпчилик аёл-қизлар шаҳарларга кетиб, ўша ерда турмуш қура бошлаган. Эркаклар эса конфуцийчилик эътиқодига кўра, қишлоқда қолиб, ота-боболарининг ишини давом эттиради.

Масалан, Гёнгги провинциясида 35 ёшдан 55 ёшгача бўлган, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва ўрмончилик саноатида ишлайдиган, ҳали бирор марта ҳам уйланмаган ҳамда қишлоқда уч йилдан ортиқ вақт яшаган эркакларга $8,870 пул ажратилган.

Хабарда айтилишича, 2009 йилдан бери 57 нафар эркак ушбу фонд билан таъминланиб, оила қурган. Энг кўп келинлар Вьетнамдан, ундан кейинги ўринларда эса жанубий-шарқий Осиё туради.

«Севгига эмас, пулга асосланаган бундай никоҳ тил ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ кўплаб муаммоларга сабаб бўлади. Хорижлик келинлар худди мулк сифатида қаралади ва улардан уй бекаси ҳамда насл давом эттирувчи ролини бажариши кутилади», — дейди Ewha тадқиқот институте директори Жанг Ҳан Ап.

Тадқиқотларга кўра, 920 нафар мигрант аёлдан 42,1 фоизи уларга нисбатан тажовуз кўрсатилгани ҳамда 68 фоизи исталмаган жинсий мажбуриятлар қурбонига айланганини айтган.

Ажратилаётган субсидия турмуш харажатларини қисман қоплайди. Жумладан, турар жой, авиахаражатлар ва брокерлик тўловлари. Совчилик веб-саҳифаси орқали номзод танлангач, кореялик йигит аёл билан учрашиш учун унинг мамлакатига учиб боради.

Ўзбекистондан қиз олиш эса энг қиммат дея баҳоланмоқда. Бир киши учун 18,3 миллион вон (16,300 доллар) кетади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухорода яшовчи ота ва ўгай она фарзандини ногирон қилиб нафақа пули олмоқчи 

Бухорода яшовчи ота-она фарзандини ногирон қилиб нафақа пули олмоқчи бўлди. Бироқ уларнинг бу нияти амалга ошмай қолди. 9 ёшли Шукрона Шодиеванинг ота-онаси уни мунтазам ...

Сизни милиция тўхтатди: нима қилиш керак?

Ички ишлар ходимлари ҳужжатларни текшириш учун кўчада ҳар кимни тўхтатиши мумкин. Бу вазиятдан тезроқ ва иложи борича талафотларсиз чиқиб кетиш йўллари бор. Энг аввало, сизни ...

Ўзбекистон қамоқхоналаридаги маҳбусларга сифатли билим берилади

Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори  (318-сон, 16.04.2019 й.) ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400