Энди Ўзбекистонда мактабда ўқимаганга ҳам аттестат берилади

– Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2018 йил 15 ноябрдаги “Экстернат тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги буйруғи ҳамда 2019 йил 23 февралдаги 546-сонли хатига асосан, 2018-2019 ўқув йили якунига кўра, 9 ва 11-синф учун экстернат тартибида якуний давлат аттестациясини ўтказиш белгиланди, – дейди вилоят халқ таълими бошқармасининг таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи Ғайрат Бобохолов. – Энди қандайдир сабабларга кўра, 9-синфни битирганлик бўйича маълумотга эга бўлмаганлар 1 апрелдан 30 апрелга қадар Самарқанд шаҳридаги 37-ИДУМ ҳамда 11-синф аттестатини олмаганлар 17-умумий ўрта таълим мактабидаги масъуллар билан учрашиб, ҳужжат топширади. Уларга мустақил уйга топшириқ берилади ва имтиҳонда яхши натижани қўлга киритганлар аттестатга эга бўлади. Имтиҳон кунлари ҳақида ҳужжат топширганларга хабар бериб борилади.  Бу ҳақда Zarnews ёзмоқда.

Улардан қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

9-синфларда:

  1. Тиббий маълумотнома(086- форма);
  2. 3х4 расм 6 дона;
  3. Ўқувчи ўқиган мактабидан маълумотнома (Ўқиган мактабидан қайси синфгача ёки чоракгача ўқиганлиги тўғрисида);
  4. Ариза(мактаб директори номига);
  5. Фуқаролик паспорти асли ва нусхаси.

11- синфларда:

  1. Тиббий маълумотнома(086-форма);
  2. 3х4 расм 6 дона;
  3. Ариза (мактаб директори номига);
  4. Фуқаролик паспорти асли ва нусхаси;
  5. 9-синфни тугатганлик тўғрисида шаҳодатномаси асли ва нусхаси.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ички ишлар бӯлими бошлиғи фермерни калтаклаш ҳуқуқига эгами?

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қарши туманида буғдой режасини бажара олмаган бир неча фермерлар туман ички ишлар бӯлими бошлиғи Жаҳонгир Ражабов томонидан ...

Бухорода ери тортиб олинишидан шикоят қилган фуқаро ўзига тегишли бўлмаган майдондан шахсий эҳтиёж сифатида фойдаланиб келган

Бухорода ери тортиб олиниши ҳақида турли ижтимоий тармоқларга мурожаат қилган фуқаро Хосият Жалолова, аслида, ўзига тегишли бўлмаган 500 кв.метрли майдондан ҳеч қандай ...

Туркманистонда ўқитувчиларга миллий либосда юриш мажбурияти юклатилиб, ўқувчиларга тақинчоқ тақиш тақиқланди

Туркманистон ҳукумати мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар ва айрим давлат амалдорларининг ташқи кўриниши устидан назоратни кучайтирди. Turkmen.news хабарига кўра, Ашхободда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400