Россиянинг иқтисодий ўсиши уйдирма экани маълум бўлди

Росстат Россияда саноатнинг ўсиш суръатлари деярли икки йиллик рекорд даражага етгани ҳақида хабар берди – унинг маълумотларига кўра, саноат корхоналари ишлаб чиқариши 2019 йил январь ойидаги 1 фоиздан февраль ойидаги 4,1 фоизгача тезлашган. Росстат ҳисоб-китоблари иқтисодчиларни ҳайратга солди, сабаби ўтган уч ой ичида иқтисодиётда саноат ишлаб чиқариш суръатининг пасайиши кузатилганди. Бу ҳақда  «Коммерсантъ» газетасига таяниб “Кун.сайти ёзмоқда.

Фото:bataysk-online.ru

Нашрнинг аниқлик киритишича, Росстат маълумотлари ҳам иқтисодчилар кутилмалари, ҳам статистик идоранинг ўз сўровларига мос келмайди. Таҳлилчилар таъкидлашича, агар мавсумий ва тақвимий таъсирлар ҳисобга олинса, унда йил бошидан буён саноат ишлаб чиқаришида ўсиш суръати умуман кузатилмаган.

Олий иқтисодиёт мактаби (ОИМ) «хом» статистика асосида ўз ҳисоб-китобларини амалга ошириб, мавсумий омилларни ҳисобга олди ва 2019 йил февраль ойида Россия иқтисодиётида саноат ишлаб чиқариши бўйича ўсиш суръатлари бўлмаганини аниқлади. ОИМдан аниқлик киритилишича, 2019 йил февралида 2018 йил февраль ойига нисбатан бир иш кунига кўп бўлган – шунинг учун ишлаб чиқаришнинг ўсиши гўёки кузатилган. Шу билан бирга, ОИМдан қайд этишларича, агар ҳисоб-китобларда мавсумий таъсир ва тақвим инобатга оладиган бўлса, унда саноат ишлаб чиқариши икки ойда ўсгани эмас, балки жиддий равишда пасайгани маълум бўлади.

Росстат нотўғри ҳисоб-китоблар учун бир неча бор танқид қилинган. Хусусан, 2018 йил якунларига кўра, идора Россияда қурилиш саноати ўсиши 5,3 фоиз бўлгани ҳақида маълум қилган, бироқ ноябрь ойи бошида йиллик ўсиш суръати атиги 0,5 фоизга баҳоланган. Ушбу юқори кўрсаткичлар кейинчалик Иқтисодий ривожланиш вазирлигига йил якунлари бўйича ЯИМ ўсишини, тахмин қилинганидек, 1,8 фоиз эмас, балки 2 фоизга баҳолаш имконини берди. Таҳлилчилар бу рақамларни танқид қилиб, уларни ўйлаб топилган, деб аташди. Росстат методологиясини мамлакат бош вазири биринчи ўринбосари, молия вазири Антон Силуанов ҳам танқид остига олиб, агентлик ҳисоб-китоблари сифати «даҳшатли», усул эса «шаффоф эмаслиги»ни таъкидлаган.

Росстат 2017 йилдан буён Максим Орешкин бошчилигидаги Иқтисодий ривожланиш вазирлигига бўйсунади. Александр Суринов 2009 йилдан 2018 йилгача идорага раҳбар бўлган. 2018 йил декабрида у истеъфога чиқди, унинг ўрнини Иқтисодий ривожланиш вазирлиги собиқ амалдори Павел Малков эгаллади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Раҳбарликдаги 10 ойлик меҳнат фаолиятим

Мухолифатдаги сиёсатчи бўлганлигим сабабли интернетда тез-тез ўз фикрларимни, нуқтаи назарларимни оммага билдириб бораман. Ўзбекистон Президентига сиёсий рақобатдаман, шу ...

Сирдарёда мол ўғрилари мол бозорда қўлга олинди

Сирдарё вилояти Гулистон шахар Улуғ йўл махалласида яшовчи Э.З. ўзини жиноий шериклари билан биргаликда Гулистон шахар худудида яшовчи фуқароларни чорва-молларини ўғирлаб, ...

Ozodmikrofon: хатирчи ҳокими фермерлар узумзорига сув бермаяпти

  Навоий вилояти Хатирчи туманидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган мироблардан бири, туман ҳокимининг буйруғи билан Олтинобод қишлоғи ҳудудидаги фермерларнинг узумзорлари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400