«Астана» футбол клуби «Нурсултон»га айланадими?

Қозоғистон пойтахтининг «Астана» футбол клуби шаҳар Нурсултон деб қайта номланаётганига қарамай, ўз номини ўзгартирмайди. Бу ҳақда мамлакат Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири Даурен Абаев маълум қилди, деб ёзади “Трибуна.уз” сайти.

Фото:yandex.ru

«Астана Опера», «Астана-Арена», спорт клублари, «Астана» телеканали ва шу каби шаҳарнинг бошқа барча асосий объектлари номи ўзгармай қолади. Биз, шунингдек, «Астана» халқаро брендини ҳам сақлаб қоламиз. Мисол сифатида Халқаро молия маркази, «Эйр Астана» авиакомпанияси, «Астана» веложамоаси, «Астана Арланс» спорт жамоасини келтиришимиз мумкин. Уларнинг барчаси ўз номида қолади.

Шу тариқа, биз бутун дунёга машҳур «Астана» брендини сақлаб оламиз. Шу билан бирга, катта потенциалга эга янги «Нурсултон» брендини ривожлантирамиз», – деди Абаев «Очиқ диалог» кўрсатуви эфирида.

Маълумот учун, «Астана» футбол клуби Қозоғистон чемпионатининг охирги бешта мавсумидан буён кетма-кет чемпионликка эришиб келмоқда. Клуб ижрочи директори Пол Эшуортнинг ҳисоблашича, жамоа номини сақлаб қолиш тўғри қарор бўлган.

«Клубимиз тарихий анъаналар асосига қурилган. Бор-йўғи 10 йиллик тарихи бўлса-да, мана шу йиллар давомида у мўжизавий ишларни амалга оширди ҳамда Европа ва жаҳон футболида довруқ қозонди.

Шаҳар номи собиқ президентга ҳурмат белгиси сифатида ўзгартирилган бўлса-да, мен клуб номи ўзгармай қолишини тўғри қарор, деб биламан. Кўплаб жамоаларнинг номи улар жойлашган шаҳар номи билан бир хил эмас: «Астон Вилла» (Бирмингем) ва яна бошқа кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Шундай экан, клубнинг номи шаҳарникидан бошқача бўлиши нотабиий ҳолат эмас», – деди Эшуорт «Чемпионат.com» билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, 19 март куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқишини эълон қилди. 20 март куни Сенат раиси Қосим-Жомарт Тоқаев қасамёд қилиб, мамлакат президенти лавозимига киришди

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сурия ҳаво кучлари туркия ҳарбий колоннасига ҳужум қилди, уч киши қурбон бўлди

19 август куни Туркия ҳарбий кучлари ва Сурия ҳарбийлари ўртасида тўқнашув юз берди. Натижада 3 нафар тинч аҳоли қурбон бўлган, 12 нафари эса жароҳат олган. Бу ҳақда NTV ...

Қашқадарёнинг интернети йўқ қишлоқлари онлайн билимни қандай олишади?

Қашқадарё вилояти касби тумани қўрахўжа қишлоғида интернет алоқаси йўқ ўқувчи ёшлар онлайн дарслар бошланса қандай ўқишади? Бу жуда қизиқ! Мамлакатимизда телекоммуникация ...

Қирғизистон — марказий осиёнинг эркинлик ва демократия диёри

Сурат president.kg​дан олинди ЯНГИ ПРЕЗИДЕНТНИНГ ҚАСАМЁДИ Жума куни Бишкекда Қирғизистоннинг янги сайланган 59 ёшли президенти Сўўрўнбай Жээнбековнинг инаугурация маросими ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400