Жанубий Кореядаги ёнғинда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Ўзбекистоннинг Корея республикасидаги элчихонаси маълумотларига кўра 2019 йилнинг 9 май куни Сеул шаҳрида яшайдиган ўзбекистонлик талабалар Мутал Йўлдошев (1997 йилда туғилган) ва Фаррух Мўминовнинг (1996 йилда туғилган)  квартирасида ёнғин содир бўлган. Натижада Ф.Мўминов воқеа жойида вафот этган. М.Йўлдошев иккинчи даражали куйиш жароҳатини олган ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун Ҳанил касалхонасига олиб борилган. Бу ҳақда ТИВ ахборотида маълум қилинди. 

Консул ва яқин дўстлари иштирокида марҳумни аниқлаш борасида амалиёт ўтказилди. Дипломатик ваколатхона вакиллари М.Йўлдошевнинг аҳволидан ҳам хабар олган. Врачлар беморнинг ҳолатини оғир деб баҳоламоқда.

Ҳозирда полиция томонидан ёнғин сабабларини ва ҳодисага сабаб бўлган бошқа барча омилларни аниқлаш учун тергов олиб борилмоқда.

Элчихона Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ мазкур ҳолатни назоратда ушлаб тургани ва Ўзбекистонга жўнатиш масаласи устида иш олиб бораётгани хабар қилинган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон шаҳарларида хитой лаш-лушлари кўпайиб кетди

«Ўзбекистон шаҳарлари ташқи безагида Хитойдан келтирилаётган молларни ишлатиш — бу маданий савия етарли эмаслигидан далолат беради», — дея фикр билдирмоқда Ўзбекистон ...

5 нафар аёл мирзиёевнинг кортежини тўхтатмоқчи бўлишди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига шикоят қилиб келган аёлларнинг Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан ҳибсга олинганлиги тўғрисидаги ёлғон хабарга Миллий гвардия ...

Иив академияси ўқитувчиси кириш имтиҳонларидаги ҳийлалар ва порахўрлик ҳақида айтиб берди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Академиясининг ўқитувчиси ўқув юрти қабул комиссияси аъзоларини 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари пайтида турли ҳийлалардан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400