Комил Алламжонов блогернинг телефонини тортиб олган солиқчиларни танқид қилди

Солиқ идораси ходимлари блогер Азиз Ашурбаевнинг телефони ва унинг “Инстаграм” тармоғидаги саҳифаси олиб қўйгани ҳақида маълумот келиб тушди, деб ёзмоқда Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги директори Комил Алламжонов ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

Унинг қайд қилишича, Давлат солиқ қўмитасидан ушбу ҳолатни ўрганиб, агарда инспекторнинг хатти-ҳаракати қонунга зид бўлса, чора кўрилиши талаб қилинади.

“Солиқчиларимиз блогерларни солиққа тортиш ёки уларга қарши юқоридагидек зўравонлик қилишдан аввал тизимдаги коррупцияни йўқотиш, хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш каби энг долзарб муаммоларни ҳал этсалар, жамиятга ва иқтисодиётга кўпроқ фойда келтирган бўлар эдилар.

Шуни алоҳида таъкидлашни истар эдимки, юртимиздаги барча журналист ва блогерлар Агентлигимиз ҳимояси остида. Уларга нисбатан ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатга қарши туришга тайёрмиз!“, дея ёзиб қолдирган Алламжонов.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда фоҳишалик учун жарима миқдори оширилди ва ишга қабул қилишда прописка талаб қилинмайдиган бўлди

Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва ...

Бугунги хабарларда: - Санкт-Петербургда йўловчи ўзбекистонлик ҳайдовчини калтаклаб ўлдирди - Жалолобод вилоятидаги кафелардан биридаги портлашдан жабрланган Ўзбекистонликлар ...

Бизга қаранг — ҳамма нарса бўлиши мумкин

Украина президентлиги учун номзод Владимир Зеленский сайловнинг илк натижалари эълон қилинганидан кейинги мурожаатида постсовет давлатларига юзланди ва бу ҳудудларда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400