Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда автоҳалокатга учраб вафот этди

11 июнь куни Ақтобе вилоятидаги Қарабутақ-Ақтобе автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2002 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Диёрбек Қўшшаев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга таяниб ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси 1986 йилда туғилган Дониёр Нишонов жароҳат олган ва Ақтобе вилояти Айтекеби тумани “Комсомол” шаҳарчасидаги марказий туман шифохонасига жойлаштирилган. Унинг соғлигининг ҳолати ўртача барқарор.

“Бош консулхона томонидан марҳум ҳамюртимизнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда ва вазият тўлиқ назоратга олинган”, дейилади хабарда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Қозоғистон ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонасига (тел.: +7-717-295-42-52) ёки Олмаота шаҳридаги бош консулхонасига (тел.: +7-727-291-11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон бош вазири 2017-йилда 2 миллион сом ишлаб топган

Қирғизистон бош вазири Мухаммедқалий Абилғазиев 2017-йилдаги даромади 2.367986 сомни ташкил қилмоқда. Бу ҳақида унинг декларациясида кўрсатилганини Қирғизистондаги ОАВлари ...

Электр энергиясига кўп пул тўламаслик учун нима қилиш керак?

Сифатли ва барқарор коммунал хизмати бутун дунё бўйича танқис ҳамда қиммат ҳисобланиши сир эмас.  (more…)

Тошкентда метро бекатларининг кириш жойларидаги назорат постлари олиб ташланмоқда

Тошкент метрополитенининг устки қисмида хизмат олиб бораётган Ички ишлар ходимларининг назорат пости олиб ташланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри Ички ишлар вазирлиги матбуот ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400