Самарқандда вафот этган қиз чақалоқ ўрнига ўғил боланинг жасади берилган

28 февраль куни Самарқандда вилоят Перинатал марказида вафот этган қиз чақалоқ ўрнига ўғил боланинг жасади бериб юборилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб «Газета.uz»  хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, Самарқанднинг Ёшлар маҳалласида яшовчи Ф.М. (1992 йилда туғилган) Самарқанд ИИО ФМБга мурожаат қилиб, 28 февраль куни Самарқанд вилоят Перинатал марказида турмуш ўртоғи Г. К қиз жинсли чақалоқни дунёга келтиргани, шу куни кечки пайтда шифокорлар турмуш ўртоғи Г. К.га унинг чақалоғи вафот этгани ҳақида хабар бергани, унга ўғил жинсли чақалоқнинг мурдасини бериб юборганини маълум қилади. Ушбу мурожаат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилган.

Терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида, Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказига экспертиза тайинланди. 31 майдаги хулосасида вафот этган чақалоқ мурдасидан олинган намуналар фуқаро Ф.М ва Г. К.нинг фарзандидан келиб чиқмагани, уларнинг вафот этган чақалоқга нисбатан биологик ота-онаси эканини тасдиқланмаслиги кўрсатилган.

Мазкур тўпланган ҳужжатлар бўйича Самарқанд бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 6 июнь ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 124-моддаси (болани алмаштириб қўйиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши ҳужжатлари шаҳар прокуратурасида назорат тартибида ўрганилиб Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки ўтказилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилишида ЎзР ЖПКнинг 329-моддаси талаблари қўпол равишда бузилиб, белгиланган муддатларда қарор қабул қилиниши таъминланмаганлиги сабабли айбдор шахсларнинг тегишли интизомий жавобгарлик масаласини ҳал этиш юзасидан Самарқанд вилоят ИИБга хизмат текшируви тайинланган.

Жиноят иши тергови давомида тўпланган ҳужжатларга кўра унда 27 февраль кунидан соат 08:00 дан 1 март куни соат 08:00 га қадар бўлган вақт мобайнида Самарқанд вилоят Перинатал марказида жами 36 нафар аёл томонидан 37 нафар чақалоқ туғилган бўлиб, 28 февраль кунидан 1 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида 5 нафар чақалоқ турли ташхислар билан вафот этгани қайд этилган.

Хозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ бўлинма бошлиғи раҳбарлигида тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда. Жиноят иши тергови Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«буюк келажак» эксперти ўзбекистонда икки фуқаролик жорий этишни таклиф қилди

"Буюк Келажак" эксперти Нур Парпиев Ўзбекистонда икки фуқароликни жорий этиш таклифи билан чиқди. Унинг бу ҳақдаги мақоласи ЎзА томонидан эълон қилинди. Қуйида мақола тўлиқ ...

Ўзбекистон қонунларида «милиция» сўзи бутунлай ишлатилмайдиган бўлди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ...

Сиёсий тил тараққиёти ҳақида

Тил мавзуси бир кўтарилиши, бир муддатдан сўнг унга бўлган қизиқиш яна сўниб қолишига кўп марта гувоҳ бўлганмиз. Бу сафар тил ҳақиқатан долзарблик касб этди шекилли, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400