Россияда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси бахтиз ҳодиса туфайли вафот этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги (Россия) Бош Консулхонаси маълумотига кўра, 23 июнь куни Приморе ўлкасида қурилиш объектида бахтсиз ҳодиса туфайли 1997 йил 23 февралда туғилган Ўзбекистон фуқароси Кунузоқов Зиёдулла Шуҳрат ўғли тўсатдан вафот этган.
Аниқлик киритилишича, фуқаро ушбу ҳудудда 2018 йил июнь ойидан буён қонуний равишда яшаб келган ва кранчи бўлиб ишлаган.
Айни пайтда Бош консулхона Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга олиб келиш масаласи билан шуғулланмоқда.