Ўзбекистон Қуролли кучлари Россиядан кўп мақсадли «Тигр» зирҳли автомобилларини сотиб олди. Бу ҳақда «Хабар.уз» ёзмоқда.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон «бир неча ўн» ВПК-233136 «Тигр» зирҳли автомобилларини сотиб олган. Автомобиллар Ўзбекистон махсус кучлари талабларига мос қилиб йиғилган. Хусусан, зирҳли корпусда қўшимча эшиклар очилган, барча ойналарга ҳимоя панжаралари ўрнатилган, томда эса инфрақизил нур берувчи прожектор бор.
Шунингдек ўқ отувчи аскарни олд ва орқа тирқишлардан ҳимояловчи йиғиладиган зирҳ ҳам кўзда тутилган. «Тигр» зирҳли автомобилига 7,62 мм калибрдаги пулемёт ўрнатилган.