Ўзбекистон шаҳарларида Хитой лаш-лушлари кўпайиб кетди

«Ўзбекистон шаҳарлари ташқи безагида Хитойдан келтирилаётган молларни ишлатиш — бу маданий савия етарли эмаслигидан далолат беради», — дея фикр билдирмоқда Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосари Камола Акилова. Бу ҳақда Sputnik ёзади.

«Биз шаҳарларимизнинг ўзига хос хусусиятларини билишимиз лозим. Нима сабабдан Самарқанддаги хиёбонни ўзгартиришга уринишмоқда. Ўзгартириш керак эмас. Самарқандни Самарқанд, Бухорони Бухоро қилувчи нарсаларни асраб қолишимиз керак. Ҳар бир замонавий ўзгариш эса миллий анъаналаримиз асосида амалга оширилиши керак», — дея ҳисоблайди Акилова.

Унинг таъкидлашича, ҳар бир шаҳарнинг бош режаси бўлиши керак. Режада шаҳарнинг тарихий қисми ва янги бинолар қурилиши мумкин бўлган қисмлари аниқ кўрсатилган бўлиши шарт ва зарур.

Вазир ўринбосари Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларида ва умуман республикада Хитойдан келтирилган эсдалик совғалар сотилишига доир ҳам ўз фикрларини билдирди.

«Ҳаттоки Венецияда Хитой товарлари муайян масофагача яқинлаштирилмайди. Ўйлашимча, биз, албатта, тартиб ўрнатишимиз даркор. Ҳинд шарфлари, Хитой лаш-лушлари жуда кўпайиб кетди. Ўзимизнинг ҳунармандларимизнинг товарлари бўлса — марҳамат», — деди Акилова.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Навоийда мирзиёев билан учрашмоқчи бўлган оналарнинг қўлларини қайириб олиб кетишди

Инобат Арзиеванинг ўғли 8 йилга қамалган 2 март куни Президент Мирзиёев билан кўришиб, дардини айтиш учун Хатирчига кетаётган Навоийдаги 3 нафар она йўл патрул постида ...

Ўзбекистонда уч ойда 26,7 млрд сўмлик норуда фойдали қазилмалар ноқонуний қазиб олингани аниқланди

Жорий йилнинг сентябрь—ноябрь ойларида ўтказилган ўрганишларда 186 та субъект томонидан тегишли лицензия олмасдан 26,7 миллиард сўмлик норуда фойдали қазилмалар ноқонуний ...

Тоғли бадахшонда ўтказилган “аксилтеррор операцияси”да ҳалок бўлганларнинг жасадлари яқинларига топширилди

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Рушон туманида ўтказилган “аксилтеррор операцияси”да ҳалок бўлган 21 кишининг жасади яқинларига топширилди.  Ҳуқуқни муҳофаза ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400