Тошкентда бировнинг хотини билан ижтимоий тармоқларда ёзишиб юрган эркакнинг жинсий аъзоси кесиб ташланди

Тошкентдаги 82-сонли мактабнинг қоровули М.Р., шу мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Г.Ш. билан ижтимоий тармоқларда ёзишиб юрган.

“7news.uz” хабарига кўра, ўзаро оилавий келишмовчиликлар ортидан Г.А. хотини, Тошкентдаги 82-сонли мактабда хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлайдиган Г.Ш. нинг уяли алоқа телефонидаги ижтимоий тармоқларини кўздан кечиради ва хотини “Мақсуда опа” логини остидаги шахс билан “жоним, асалим, сени соғиндим, сени бағримга босгим келаяпти” каби ёзувларни аниқлайди.

Шундан сўнг, Г.А. турмуш ўртоғи Г.Ш.нинг ҳаракатларини пойлайди ҳамда турмуш ўртоғи “Мақсуда опа” логини остидаги шахс билан тунги пайтлари ҳам ижтимоий тармоқда ёзишганлигини билади.

“Мақсуда опа” ники остидаги шахс эркак киши, яъни хотини ишлайдиган мактабнинг қоровули М.Р. эканлигини билгач эса, тунгги соат 01.00да мактабга бориб, мактаб қоровулини уйғотади ва унга вазиятни тушунтиради.

Шундан сўнг, Г.А., М.Р.ни уриб ҳушидан кетказади ва унинг жинсий аъзосини кесиб олади.

Ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан, 1-1007-1903/72-сонли жиноят иши қўзғатилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Йил бошидан буён ўзбекистонда 8 минг оила ажрашди

2019 йилнинг январь-март ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 8,0 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти ...

Ғузор туманида гўдак 4 млн сўмга баҳоланди

2019 йил 22 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати. ...

Мени сотган онамга мактуб: “ҳали мени кўп эслайсиз”

Тез-тез кўзимиз тушади: Тошкентда аёл ўз фарзандини икки минг долларга сотмоқчи бўлди... Фарзандини сотиб пулига уй олмоқчи бўлган аёл қўлга олинди... Спутник муаллифларидан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400