Шарқий Тиморнинг мустақиллигига сабабчи бўлган Индонезиянинг собиқ Президенти Бухаруддин Юсуф Хабиби вафот этди

Индонезиянинг собиқ президенти Б.Ю.Хабиби вафот этди.  83 ёшли Хабиби юрак касаллигидан азоб чекаётган эди. Бу ҳақда унинг ўғли Ториқ Камол Хабиби маълум қилган.

У мамлакат демократияга ўтаётган бир давр-1998 йилда собиқ кучли лидер Сухарто истеъфога чиққанидан кейин президентлик лавозимига киришди. Ўша пайтда мамлакатда исён ва иқтисодий беқарорликлар авжига чиққан эди.  У  Абдураҳмон Воҳид президент бўлгунга қадар 17 ой давомида ҳокимиятни эгаллаб турди. Хабиби бу даврда Шарқий Тимор аҳолиси учун референдум ўтказилишига розилик бергани билан ёдда қолди.

Индонезия қўшинлари 1975 йил декабрда Шарқий Тиморга бостириб кирган ва кейинги йили уни ўзининг 27 вилояти сифатида қўшиб олганди. Аммо, Хабиби 1999 йил январь ойида узоқ муддатли сиёсатни кескин ўзгартирди ва Шарқий Тимор Индонезия мухториятини рад этса, мустақилликка эришиши мумкинлигини айтди. Кейинчалик Шарқий Тимор аҳолиси мустақиллик учун овоз берди.

Хабиби, шунингдек, Индонезияни технологик салоҳиятини юксалтириш,  хусусан, миллий авиация саноатини ривожлантиришга қўшган ҳизматлари билан ҳам машҳур эди.

Айни пайтдаги Индонезия президенти Жоко Видодо Хабиби даволанаётган касалхонада нутқ сўзлаб,  уни «жаҳон даражасидаги олим ва Индонезиядаги технологияларнинг отаси», деб таърифлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон ва қозоғистон чегарада машиналар тўпланиши масаласини муҳокама қилди

Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминов ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Ачилбай Раматов ўртасида иккиёқлама учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ...

Ҳиндистондаги ёғингарчилик 445 кишининг умрига зомин бўлди

Ҳиндистонда давом этаётган ёғингарчилик туфайли юзага келаётган сел ва кўчкилар 445 кишининг умрига зомин бўлди, дея хабар беради «Анадўлу» ахборот агентлиги. Фото: «aa.com» ...

Марказий осиёнинг қайси давлатида тўйиб овқатланмаётганлар улуши юқори?

БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — FAO Европа ва Марказий Осиё давлатларида тўйиб овқатланмасликнинг энг юқори даражасини қайд этди — у Тожикистон ҳиссасига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400