Туянинг думи қачон ерга тегади?

Яқинда уйимиз ёнидаги мактабда бир мажлис бўлди. Мен ҳам бордим. Мажлис ташкилотчилари туман бандлик бўлими экан. Тошкентдан келган йигит банклардан кредит олишда ёрдам беришини айтувди, бу гапи одамларнинг қитиқ патига тегиб кетди.

– Кредит сўрасак, банклар “залог” сўрайди!

– Бозорда қорамол бир сўм, кредит “ўтадиган” фермаларда беш сўм!

– Банклар кредитни энг кўпи билан олти ойда “олиб бошлайди”, олти ойда ҳатто товуқ ҳам тухумга кирмайди!

– Нега биз банкдан кредит олиб, чорва ёки парранда олишимиз керак? Ахир, дон-дун, ўт-хашак экиш учун бир қарич еримиз йўқ-ку?

Бир маҳал қарасам, микрофон менга қараб “юриб” келяпти, биир “конситутцион ҳуқуқим”дан фойдаланиб қолай деб ўйладим ва ўз фикримни баён этдим.

– Сизнинг чет элларда ишлаб юрган мухожир юртдошларимига муносабатингиз қалай? Биласиз, саккиз миллион фуқаро четда ишлайди, шундан икки ярим миллиони Россияда…

– Муносабатим жуда яхши. – деди меҳмон йигит. – Ҳа энди, бу ерда ойлик олиб бола-чақа боқиб бўлмагандан кейин, ҳамюртларимиз четга кетишга мажбурлар?

Тўғрисини айтсам, бунчалик ошкора ТАН ОЛИШни кутмовдим. Шунга тутақиб кетдим.

– Наҳотки, хукумат бошлиқлари ўз фуқароларни чет элларда тентиратиб қўяверса? Қачон бизникилар ҳам худди кўпчилик Россияликлар каби шанба-якшанба кунлари телевизор тагида “ётишади”?

– Ўртоқлар, ҳар ким бир саволдан. – ўзини эшитмаганга солди амалдор. – Илтимос ака, микрофонни ёнингизга беринг?

Қорақалпоқлик Қадамбой

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда 4376 нафар ўқитувчининг тоифаси олиб қўйилди

2018 йилда ўтказилган аттестация натижаларига кўра, Самарқанддаги педагогларнинг 364  нафарига олий, 1286 нафарига биринчи ва 3603  нафарига иккинчи ҳамда 3030 нафарига ...

Хоразмда эр-хотин ва 2 нафар фарзанди заҳарланиб вафот этди

2019 йил 22 октябрь куни соат 22.00да Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, Остона қишлоғида яшовчи фуқаро К.Ғ. (1974 й.т., якка тартибдаги тадбиркор), турмуш ўртоғи ва 2 нафар ...

Петербургда ўзбек ва озарбойжонлар иштирокида оммавий муштлашув юз берди

Санкт-Петербургдаги бозорда травматик қурол ишлатиш ҳолати кузатилган оммавий муштлашув юз берди, уч иштирокчи жароҳат олди. Бу ҳақда ТАСС Россия Ички ишлар вазирлигига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400