Марказий банк 2023 йилгача инфляцияни 5 %га туширмоқчи

Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш ҳамда Ҳукумат ва Марказий банкнинг иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича чоралари самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Давлат интректив хизматлари ягона порталига жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Фармон лойиҳасида пул-кредит сиёсати шароитларини инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтказиш назарда тутилмоқда.Бунда 2023 йилга бориб инфляция даражаси 5%ни ташкил қилади.
Инфляцияни таргетлаш бу монетар ҳамда номонетар воситаларни ишга солган ҳолда инфляция даражасини белгиланган йўлак (коридор)да сақлаш тушунилади. Бу усул амалиётда бир қатор ривожланаётган мамлакатлар, хусусан, Россия, Қозоғистон каби мамлакатларда қўлланилади.

Шунингдек, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб барча ижтимоий дастурлар доирасида ажратиладиган кредитларнинг фоиз ставкасини Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси даражасида белгилаш кўзда тутилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

100 минг сўмлик купюра одамларнинг доллар йиғишга бўлган қизиқишини пасайтириши тахмин қилинмоқда

Кўпчилик 100 минг сўмлик купюранинг чиқиши инфляцияни кучайтириши мумкин, деган фикрда бўлиши мумкин. Бироқ, янги пул бирлиги инфляция ортишига эмас, аксинча, унинг ...

“мирзиёевга шикоят қилмасак, ҳоким яқинда қулайдиган кўприкни таъмирламайдими?”

  "Мен Тошкент вилояти Бекобод шаҳри Наврўз маҳалласиданман. Бизни Алишер Навоий маҳалласи билан боғлаб турувчи кўприк анча йиллардан буён бузилиб, ачинарли аҳволда ...

Тошкентда совуқ сув нархи яна ошади

Тошкент шаҳрида 24 августдан бошлаб совуқ сув ва оқова сув (канализация) нархи оширилади. Бу ҳақда “Сувсоз” ДУК хабар қилмоқда. Янги нархга кўра бир куб метр совуқ сув 310 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400