Фарҳод Саломов Халқ банкига раис бўлди

Фарҳод Исламович Саломов Акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Kun.uz” хабар бермоқда.

У бу лавозимда бироз аввалроқ «Микрокредитбанк» раҳбарлигига ўтган Муродилла Эшматов ўрнини эгаллади.

Фарҳод Саломов 1979 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2001 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2005 йилда АҚШдаги Колорадо техника университетини тамомлаган.

«Халқаро иқтисодий муносабатлар» ва «Бизнес бошқаруви» бўйича мутахассис бўлган Фарҳод Саломов 2001 йилдан банк тизимида фаолият кўрсата бошлаган.

Саломов АҚШнинг У.С. банкида директор ўринбосари бўлиб фаолият юритган. У 2012, 2013, 2014 йилларда банк мукофотлари билан тақдирланган. 2009 йилда эса фаолиятига инновацион тажрибаларни татбиқ этгани учун банкнинг олий мукофотига сазовор бўлган.

Фарҳод Саломов 2018 йил октябридан буён Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент қора бозорида янги рекорд – 1 usd=7500 uzs бўлди (янгиланди)

  март 11, 2017 Марказий банк сўм линиясидаги навбатдаги босқич-қийматдаги банкнота – 10 минг сўмликни 10 март куни муомалага киритди. Ўртоқлашинг Принт қилиш Шарҳларни ...

“бугун газ баллонимиз портлаб кетай, деди. бир ўлимдан қолдик”

  "Самарқанд вилоят, Пастдарғом тумани Чархин қўрғонидан сизларга ёзмоқдаман. Суратда кўриб турганингиздай, газ йўқлиги учун газ баллонда овқат пиширамиз. Ёзда майли, ...

Ўзбекистонда доллар курси 17 сўмга қимматлади

Марказий банк 18 июндан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400