Туркманистонда отбоқар ва собиқ сиёсий маҳбус президентликка ўз номзодини қўймоқчи

Собиқ сиёсий маҳбус Гелди Кяризов Туркманистондаги президентлик сайловларида иштирок этишга қарор қилганини айтди. Унинг видеомурожаати “Туркманистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликлари” инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Turkmenyurt.tv сайтида эълон қилинди.

Кяризовнинг айтишича, у амалдаги президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар президентликка номзодини қўйиши эълон қилинганидан кейин шундай қарорга келган. У  мамлакатда “ҳокимият фиръавнлар давридагидек сулолавий шаклда отадан ўғилга ўтмаслиги кераклигини” маълум қилди.

“Амалда улар бир йил давомида мамлакатни биргаликда бошқариб келмоқдалар, ҳар бирининг ўз саройи ва ҳар бирининг президентлик “Боинг” самолетлари бор. Бошқача айтганда, давлатни хоҳлаганча вайрон қилишмоқда. Биз буни кўриб турибмиз, афсуски, кўпчилик халқимиз ўз кўзларига ишонмайди. Бу одамларнинг онги ва қалбига сиғмай қолган”, — деди Гелди Кяризов. У халқни “зулмни енгиш учун биргаликда курашишга” чақирди.

Гелди Кяризов – туркман саёсатчиси, у Ахалтекин зотидаги отларини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари билан танилган. Собиқ президент Сапармурод Ниёзов даврида отлар бўйича вазирликни бошқарган. 2002 йилда расмийлар уни мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва контрабандада айблаб, олти йилга озодликдан маҳрум қилишган. Ҳуқуқ ҳимоячилари Кяризовнинг иши уйдирма эканлигини маълум қилишган.

Сисатчи беш ярим йилдан ортиқ қамоқда қийноққа солинган ва 2007 йилда президент Гурбангули Бердимуҳаммед томонидан афв этилган. Кяризов қўйиб юборилди, бироқ мамлакатни тарк этишга рухсат берилмади. 2015-йилда халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ёрдамида оиласи билан Москвага чиқиб кетган.

11-февраль куни Туркманистонни қарийб 15 йилдан бери бошқариб келаётган авторитар раҳбар, 64 ёшли Гурбангули Бердимуҳамедов “ёш лидерларга ҳокимиятни топшириш” ниятида эканини айтиб, истеъфога чиқишини маълум қилган эди.

Туркманистон Демократик партияси мамлакатдаги муҳим сиёсий лавозимга президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳаммедов номзодини илгари сурди. Буни давом эттириб,12 февраль куни Марказий сайлов комиссияси муддатсиз президентлик сайловини 12 мартга белгилади.

Кузатувчилар Туркманистон президенти ҳокимиятни 40 ёшли ўғлига ўтказиб бериш ниятида эканини айтишмоқда.

Сўнгги йилларда Сердарнинг сиёсий карьераси тезлик билан ўсди. Ўтган ёзда отаси уни бош вазирнинг иқтисодиёт ва банк масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаган эди.

Гурбангули Бердимуҳамедов 2006 йилдаги Сапармурод Ниёзов вафотидан бери Туркманистонни бошқариб келади. Инсон ҳуқуқлари ва фуқаролар эркинликлари нуқтаи назаридан Туркманистон дунёдаги энг ёпиқ ва репрессив давлатлардан бири ҳисобланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқанд ҳокими одамларни пахта теримга мажбурий чиқаришни буюрди

Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев 1 август куни кечаси соат 10 да вилоятдаги корхона, ташкилотлар, бюджет идоралари раҳбарларини чақириб, шошилинч йиғилиш ўтказган. ...

Туш. яъни ш.мирзиёев қабулида (5-боб).

Диний сиёсий махбуслар. Соат 22-00 лар бўлишига қарамай автомашиналар унча сийраклашмаган. Светофорнинг қизил чироғида турсам, машинам ёнига бири ўн бир яшарлар, яна бири ...

Қирғизистондаги “лола инқилоби”га 10 йил тўлди

Қирғизистонда президент Аскар Акаевнинг истеъфоси билан якунланган “Лола инқилоби”га 10 йил тўлди. 2005 йилнинг бошларида ўтказилган парламент сайлови натижаларидан норози ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400