Агар Россия ва Украина урушса, кўплаб одамлар оч қолади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Россия ва Украина ўртасидаги инқироз бу мамлакатлар дон экспорт қилаётган Африка ва Яқин Шарқда нон тақчиллигига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) вакили Нилс Греде ўз баёнотида Россия ва Украина ўртасидаги инқироз нон  етказишни қийинлаштиришини маълум қилди.

Ҳар икки давлат ҳам дунёдаги муҳим дон ишлаб чиқарувчилар эканлигини таъкидлаган Нилс Греде:

“Россия ва Украина ўртасидаги инқирознинг жиддийлиги шундаки, Африка ва Яқин Шарқдаги кўплаб давлатлар бу икки давлатдан дон олади.

 Агар уруш бўлса, бу жараён кечиктирилади. Украина дон етиштира олмайди. Шу билан бирга, нархлар ошади. Бу айрим мамлакатларда нон тақчиллигига олиб келади”.

Дунёда 800 миллион одамнинг очлик ёқасида эканлигини, айтган Нилс Греде уларни қўллаб-қувватлаш учун етарли бойлик йўқлигини билдирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) ёрдам оладиган одамлар сонини 100 миллиондан 140 миллионга ошириш устида иш олиб бораётганини айтган Нилс Греде бойлик чеклангани учун ҳозир энг муҳтожларга ёрдам бераётганини маълум қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқанд вилоят ҳокими қабулига кираётган тадбиркорлар савдо-саноат палатаси аъзолигига мажбурланмоқдалар

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг ҳар ҳафтанинг жума курлари Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасидаги қабулига кираётган тадбиркорларнинг палата ...

Қаҳрамонхон маҳмудга нисбатан босимлар кучаймоқда

"Бирдамлик" ХДҲнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича раҳбари Қаҳрамонхон Маҳмудга нисбатан босимлар кундан-кунга кучайиб бормоқда. Жорий йилнинг 15-сентябрь куни эрталаб соат ...

Украинада уруш бошланганидан бери тўртинчи рус генерали ҳалок бўлди

15-март куни Украинадаги уруш зонасида яна бир рус генерали ҳалок бўлди. Украинанинг Телеграм-каналларида 15-март куни ҳарбий кийимда генерал-майор погони бор номаълум ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400