БМТ: Россия Украинага қилинган ҳужумни қораловчи резолюцияга вето қўйди

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Москванинг Украинага ҳужумини қораловчи резолюция лойиҳасига вето қўйди.

АҚШ ва Албания ҳаммуаллифлари бўлган резолюцияни кенгашнинг 11 аъзоси қўллаб-қувватлади. Хитой, Ҳиндистон ва Бирлашган Араб Амирликлари бетараф қолди.

Ушбу резолюциянинг лойиҳасида Россия  Украинага қарши “тажовузкорлигини” кўрсатгани, Москва қўшинларини Украинадан зудлик билан олиб чиқиб кетиш талаб қилингани ёзилади.
Россиянинг Украинага бостириб кириши 24 февралнинг тонгидан бери давом этмоқда. Бир қатор шаҳарларда, жумладан, пойтахт Киевда қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда. Украина расмийларига кўра, жангларнинг биринчи кунида 137 аскар ҳалок бўлган.

Россия қурбонлар ҳақида маълумот бермади. Киев 25-февраль куни соат 15:00 га қадар 3000 га яқин рус аскарини ўлдирганини айтди. Москва буни тасдиқламади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бишкекда қамоқдаги мухолифатчилар очлик эълон қилди

Кубаничбек Кадиров (чапда) ва Бектур Асанов. Бишкекда давлат тўнтаришини режалаштирганликда айбланиб қамоқда сақланаётган мухолифат лидерлари Кубаничбек Кадиров ва Бектур ...

Кореядаги тунги клубда икки киши ҳалок бўлди. жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

Жанубий Кореянинг Кванджу шаҳрида жойлашган тунги клубларнинг бирида содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Интерфаксга таяниб “Жаҳон.уз” сайти ...

Бундан кейин болаларини фақат coca-cola ва пирог бериб боққан ота қамалди

Франциялик эркак фарзандларига фақат пирог ва Coca-cola бериб, боққани учун уч ойга қамалди. Бу ҳақида “Халқ сўзи” нашри Le Figaro газетасига асосланиб хабар берди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400