Молдова ва Грузия Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза топширди

Молдова ва Грузия 3-март куни Европа Иттифоқига кириш учун ариза топширган. Баёнотларни Молдова президенти Мая Санду ва Грузия бош вазири Ираклий Гарабишвили имзолади.

Грузия ҳукумати 2024-йилда Европа Иттифоқига қўшилиш учун ариза имзолашни режалаштирган. Бироқ ҳукмрон партия вакиллари “дунёдаги вазият ўзгариб бораётгани” туфайли шошилинч қарор қабул қилинганини айтишди.

Россия армиясига қарши курашаётган Украина ҳам 28-феврал куни Брюсселда Европа Иттифоқига кириш учун ариза топширган. 1-март куни Европарламент Украина аризасини кўриб чиқди ва уни Европа Комиссиясига номзод давлат сифатида тавсия этиш бўйича резолюция қабул қилди.

Европа Иттифоқига қўшилиш жараёни узоқ йиллар давом этади ва қатъий мезонларни талаб қилади. Бунда иқтисодий барқарорлик, коррупция даражаси ва инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ҳисобга олинади. Аъзо бўлиш учун барча 27 аъзо давлатнинг овози керак бўлади.

Россия ҳужуми туфайли Украинанинг ташкилотга қўшилиши махсус тартиб билан кўриб чиқилиши айтилмоқда. Собиқ совет республикаларининг иккаласи ҳам шунинг сабабли тез орада ариза ёзишган. Грузиядаги Абхазия ва Жанубий Осетия, Молдованинг Приднестровье Россиянинг ёрдами билан мустақиллигини эълон қилиб юборган. Улар бошқа давлат томонидан тан олинмаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистоннинг тамаки бўйича монополисти «узбат» бир йилда триллион сўм зарар кўрди

"УЗБАТ" фабрикаси биноси. Компания расмий сайти фотоси Ўзбекистонда сигарет ишлаб чиқариш бўйича ягона бўлган «УЗБАТ А.О» қўшма корхонаси 2017 йил якунларига кўра 1 триллион ...

Ўзбекистонда евро курси 10483,52 сўм доллар эса 9463,37 сўм бўлди 

Марказий банк 28 октябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси ...

Қирғизистоннинг собиқ мҳх раиси ярадор бўлди

Қирғизистон Миллий ҳавсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Абдил Сегизбаев ярадор бўлди. Уни қирғизистонлик шифокорлар  шифохонага етказишган. Маълумотларга қараганда, у ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400