Зеленский Киевда Энтони Блинкен ва Ллойд Остин билан учрашди

Украина президенти Владимир Зеленский 24-апрель куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашди. Улар Россия Украинага уруш эълон қилганидан бери биринчи марта Киевга ташриф буюрган Қўшма Штатларнинг юқори мартабали раҳбарларига айланишди.
Учрашув натижалари ҳали эълон қилинмади.
Зеленский АҚШнинг юқори мартабали раҳбарларининг ташрифи олдидан музокаралардан қурол-яроқ бўйича аниқ натижалар кутаётганини айтди.
Россиянинг Украинага бостириб кирганига икки ой бўлди. Москва билан музокараларда Украина делегациясига бошчилик қилган Украина президентининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк якшанба куни Россия кучлари Украина кучларининг сўнгги таянчи бўлган Мариуполдаги «Азовсталь» заводини ўққа тутишда давом этаётганини айтди. Подоляк Москвани Пасха байрами муносабати билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин “Азовсталь” заводига ҳужумни тўхтатишни буюрган, бироқ завод атрофида «чивин ҳам учиб ўтмайдиган қилиб тўсиб қўйишни» буюрган.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жо байден: америкада бензин қимматлайди

Америкада бензин нархи ошиб бормоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден журналистларга маълум қилди. Байден бунга сабаб Россияга қарши санкциялар эканлигини айтди. “Биз ҳозир ...

Ақш россиянинг айрим муассасаларига рухсат берди

АҚШ ҳукумати Сбербанк, ВТБ Банк, Альфа-Банк ва бошқа айрим Россиядаги муассасаларнинг энергетика масалалари бўйича фаолиятини 5-декабргача давом эттиришига рухсат берди. ...

Урушнинг ғолиблари қурол ишлаб чиқарадиган компаниялар бўлишмоқда

Россия-Украина уруши Америка ва Европадаги қурол компанияларига фойда келтирди. Қурол-яроқ ишлаб чиқарувчи компаниялар ўз даромадларини икки бараварга оширишди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400