Америка Қўшма Штатлари Ҳарбий-ҳаво кучлари овоз тезлигидан 5 баравар юқори гипер-қуролини синовдан ўтказганини эълон қилди.
Ҳарбий ҳаво кучларидан берилган ёзма баёнотда, АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли B-52H типидаги Stratofortress самолёти 14-майда Жанубий Калифорния қирғоқлари яқинида AGM-183A ҳавога учирилган тез жавоб бериши қуролини (АРРW) муваффақиятли учирди» деган маълумотни ўз ичига олади.
Баёнотда, қуролнинг самолётдан чиққанидан сўнг газнинг дарҳол отилишига диққат қилиниб, кутилган овоз тезлигидан 5 баробар тезроқ бўлганлиги ва синовнинг катта муваффақият билан ўтгани билдирилди.
Ушбу қурол Lockheed Martin компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва юқори тезликда аниқ нишонларни отиш учун мўлжалланган.