Хитой мудофаа вазири Вэй Фэнхэ АҚШни Тайвандаги инқирозга аралашмасликка чақирди, агар орол мустақиллигини эълон қилса, Пекин уруш эълон қилади. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар ёзмоқда.
Маълумотларга кўра, бу огоҳлантириш хитойлик генерал ва Пентагон раҳбари Ллойд Остиннинг Сингапурдаги парда ортидаги суҳбатида айтилган. Вэй Фэнхэ Пекин Тайванни бўлиниши бўйича ҳар қандай режани барбод қилишини таъкидлаб, Пекин бу позицияда жиддий эканини айтди. Остин ўз навбатида минтақада тинчликни сақлаш муҳимлигини таъкидлаган.
Тайван ташқи ишлар вазирлиги бунинг учун Хитойни танқид қилиб, Вашингтонга қўллови учун миннатдорчилик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Тайванни Хитойни манипуляция қилиш учун фойдаланаётганини айтиб, Вашингтоннинг ҳаракатлари жиддий оқибатларга олиб келишини айтган. Ўз навбатида, АҚШ президенти Жо Байден Хитой агрессияси бўлса, АҚШ Тайванни ҳимоя қилишини маълум қилган.