Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари 16 %га камайди

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари 16 %га камайди

Ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 5,581 миллиард долларни ташкил этди, бу 2013 йилдаги кўрсаткичдан (6,633 млрд) 15,86 фоизга камдир. Мазкур маълумотлар Россия марказий банки томонидан келтирилган.

Бир пул ўтказмасининг ўртача суммаси ҳам 5 фоизга камайди ва 563 долларга тенг бўлди.

Ўзбекистондан Россияга пул ўтказмалари ҳажми эса 16,8 фоизга кўпайиб, 658 миллион долларга етди. Аммо бир пул ўтказмасининг ўртача суммаси 1,31 фоизга камайган ва 1876 долларга тенг бўлган.

2014 йил натижаларига кўра, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги умумий пул ўтказмалари ҳажми 6,239 миллиард долларни ташкил этди. 2013 йилда эса бу кўрсаткич 7,196 миллиард доллар эди (пасайиш – 13,29 фоиз).

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«қўқон ёғ-мой» ва «фарғона ёғ-мой»даги давлат улуши сотувга қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни давлатга тегишли бўлган акция пакетларини сотиб олиш бўйича биржа ...

Ўзбекистон қирғизистонда тўққизта корхона очади

Ўзбекистонда Қирғизистонда автоуловларга техник хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги техникасини йиғиш, пластик қисмлар ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишлар бўйича тўққизта корхона ...

Пул-кредит сиёсати инқирозга юз тутган давлатга қайси ақли расо инвестор сармоя киритади?

  Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс 2017 йил 4 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400