Шаҳрисабзда Темурий даврига оид тарихий буюмлар топилди

Шаҳрисабзда Темурий даврига оид тарихий буюмлар топилди
Шаҳрисабздаги Тагичинор ва Гулистон маҳаллалари ҳудудидан Темурийлар даврига мансуб сангтарошлик намуналари ҳамда қурилиш ашёлари топилди. Улардан бири ҳозиргача яхши сақланган қабртошдир. Ундаги битиклар ўрганилганда, у Умаршайх Мирзонинг ўғли Саййид Аҳмад Мирзога тегишли эканлиги маълум бўлди.
— Кейинги йилларда Шаҳрисабз шаҳрининг Темурийлар ҳукмронлиги йилларидаги тарихий топографиясини аниқлаш, ўз даврида шаҳар ўтмишида алоҳида аҳамият касб этган шахслар фаолиятини ўрганиш мақсадида қатор археологик тадқиқотлар олиб борилмоқда, — дейди Қашқадарё вилояти ўлкани ўрганиш музейи директори Баҳодир Мамадиев. — Изланишлар шуни кўрсатмоқдаки, ушбу ҳудудда  X-XIV асрларда масжид бўлган. Айни пайтда тарихий ашёларни тадқиқ этиш орқали қимматли маълумотларни қўлга киритаяпмиз.
Маълумот учун: 1996 йилда археологик қазишмалар жараёнида айнан шу ерда X-XIV асрларга оид пишган ғиштлардан терилган йўлак ва кулоллик буюмлари топилган эди.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эврил турон: дунё цвилизацияси бешиги (3-қисм )

Ўзбекэлда: “Палаги тоза...” деган гап бор. Ўзбек ўғлини уйлантиришдан олдин қизнинг етти пуштини суриштиради. Яширинча. Қиз томон ҳам бўлажак куёвнинг уруғ - аймоғини билиб ...

17 йиллик танаффусдан сўнг. ўзбекистон президенти туркийзабон халқлар саммитига йўл олади

Орадан 17 йил ўтиб, Ўзбекистон Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик Кенгашида (Туркий кенгаш) давлат раҳбари даражасида яна иштирокини давом эттиради. Ўзбекистон Республикаси ...

Қудратли ҳун тангриқутлари

Ҳунлар ҳақида сўз Ҳунлар милоддан 1500 йил аввал пайдо бўлиб, ўша милоднинг V асрларигача икки минг йиллик ниҳоятда катта бир даврда Осиё ва Оврупо тарихи саҳнасига чиққан ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400