Она-бола ҳаёти сақланиб қолинди

 

                                                                       

Сўнгги йилларда юртимизда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпаймоқда. Бундай кўргуликларнинг илдизи текширилганда унга ишсизлик, моддий етишмовчилик, турли-туман хиёнатлар каби унсурлар сабаб бўлаётгани ойдинлашмоқда. Баҳорнинг илк кунларида, мовий осмон узра қуёш ўз тафтини соча бошлаган фарахбахш дамларда, аниқроғи, 3 март куни Қўштепа туманида рўй берган нохушликларга ҳам эҳтимол юқорида тилга олганимиздек иқтисодий, ижтимоий, маиший муаммолар сабаб бўлгандир.

 3 март куни Қўштепа туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар кенгаши раисаси Муҳаббат Мўйдинова Дўрмон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналининг ўнг томонида бир аёл қўлида вояга етмаган фарзанди билан хомуш аҳволда ўтирганини кўриб қолиб, зудлик билан туман ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлинмаси бошлиғи майор Давлат Даминовга телефон қилади. Ушбу хабардан воқиф бўлган майор зудлик билан айтилган жойга етиб келган чоғда канал қирғоғида ўтирган аёл ўзини қўлидаги фарзанди билан бирга каналга ташлаб юборади. Шу пайт воқеани кўрган йўловчилар — Қўштепа тумани Лангар қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Абдуҳамид Ғуломов ва Азизжон Бўтаевлар уларни қутқариш учун ўзларини сувга ташлайди. Майор Д. Даминов ҳам ўзини сувга ташлаб, учовлон чўкиб кетаётган аёлни ва унинг фарзандини қутқаришга муваффақ бўлади. Сўнгра майор Д. Даминов аёл ва унинг фарзандига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, хизмат автомашинасида Қўштепа тумани Лангар қишлоғида жойлашган шифохонага олиб боради.

Шу тариқа, ички ишлар ходими ва фуқароларнинг хушёрлиги туфайли 1994 йилда туғилган аёл ва унинг 2 яшар фарзанди ҳаёти сақланиб қолинади. Айни кунларда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея ayol.uz сайти ИИВ матбуот хизмати манбасига таянган ҳолда хабар тарқатган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мордовияда содир бўлган йтҳда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Spark автомобили ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлган, яна икки нафари эса шифохонага ётқизилган. 25 май куни Мордовия Республикаси (Россия) ҳудудидан ...

Санкцияларнинг таъсири: италияда кондиционерлар тақиқланди

Италия энергияни тежаш учун кондиционерларни тақиқлайди Италия корхоналарига энергия инқирозининг олдини олиш учун келаси ойда кондиционерларини 25 даражадан паст ҳароратда ...

Асрга татигулик бир ярим йил!

Кеча - кун ботар маҳал телевизор пултини уёққа буёққа қўйиб эрмаклаб ўтирсам, UZHD деган телеканал пайдо бўлганига кўзим тушди. Кирсам, “Виктория ва Абду” деган кино бўлиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400