“Болам бўлмаганда, устидаги оқ халатини қорага бўярдим”

 

“Қизим оғирлашиб қолди. Бизни Самарқанддаги кўп тармоқли болалар касалхонасига юборишди, “болага қон қуйиш керак”, деб. Биз кечқурун соат 10:30 да бордик. Қизим қўлимда ўлим билан курашиб ётган эди. Гематология бўлимига кирдик. Биринчи ёрдам кўрсатишнинг ўрнига эшикдан киритмади. “Қабул бўлимига бориб, қизингизни ёздиринг”, деб айтди. Қизим оғирлигини кўриб туриб, шундай дейди. Шуни гапирсам, бош ҳамшира бақириб кетди. “Бор, хоҳлаган жойинга мурожаат қилгин. Судга борасанми, президентгами, қўлингдан келганини қилгин”, деб айтди.

Мен йиғлаб чиқиб кетдим. Болам бўлмаганда, устидаги оқ халатини қорага бўярдим. Қабул бўлимига кирсам, ит ҳам йўқ. Сўнгра, реанимациядан доктор чиқди. Мен асабийлашганим сабабли ҳамширанинг гапларини айтиб, “судга бермайман, бирдан олиб қаматаман”, деб бақирдим. Улар буни кўриб, дарров қизимни реанимацияга ётқизишди.

Лекин эртаси биздан пул сўради. “37 минг сўм тўлайсиз” дейди. “Қанақа пул? Ҳеч нарса бермайман, порахўрликдан шикоят қиламан”, деб бақирдим.

Хусусий эмаску бу! Мен бошқалардан сўрасам, булар ҳаммадан пул олар экан. Қисқаси, қизимга бир кун яхши қаради, лекин сўнгра қарамай қўйди. На бошида ёстиғи бор, на устида одеялоси. Боламнинг аҳволи оғир… Нима қилай?”

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-kasalxona/28482667.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Талон-тарожчилар “фаолияти” авж олмоқда

Яқинда “2013 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси ...

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг аввалги раҳбарлари 20 миллион доллар пора олган

19 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбарларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ...

Г. каримова швейцария судида ютқазди. $800 000 000 нинг ўзбекистонга қайтарилиши тезлашиши мумкин

2014 йилдан уй қамоғига олингани айтилган Гулнора Каримова¸ ҳозирда Ўзбекистон қамоғида беш йиллик жазони ўтамоқда. Швейцария Федерал жиноят суди 31 июль куни Ўзбекистон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400