“Тошкентдаги дорихоналарда 16 минг сўм турадиган “Гепарин” дорисини менга 145 мингга сотишди. Россияда ишлаб чиқарилгани эса, 40 минг сўм туради. Аммо, бу “Ника-Фарм” хоҳлаган нархини қўймоқда. Нархларни назорат қиладиган ишонч телефонига боғлансам, натижа бўлмади. Дорини олган дорихона билан боғлансам, улар “нархларни “Ника-Фарм” ўзи қўяди”, деб жавоб берди.
16 минг сўмлик дорини шунча пулга олганим алам қилди. Шу дори яна керак бўлди. Бошқа дорихонага кирсам, 15 минг сўмга сотмоқда. Кейин билдимки, “Ника-Фарм” қандайдир бошқа дорихоналардан фарқ қилар экан.
Ахир президентимиз “чет элдан қимматга дори олиб келгандан кўра, ўзимиздан чиқсин”, дедиларку?! Ўзимиздан чиқаётган дориларни эса юқоридаги фирма 10 баробар қиммат сотмоқда. “Ўзимиздан чиқаётган дориларни нархи паст бўлсин”, деб нутқ сўзлагандилар Президентимиз.
“OXYMED” савдо белгиси остида шаҳарда дорихоналар кўпайган, “OXYMED” номли дорихоналар “Ника-Фарм” билан чамбарчас боғлиқ”.
https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-dori-darmon/28627083.html