476=241. Ўзбекистон ва Қирғизистон шунча гектар ерни ўзаро айирбошлади

Ўзбек-қирғиз чегерасини аниқлашда ўзаро ҳудудлар алмашинуви амалга оширилди. Бу ҳақда Қирғизистон республикаси Жалолобод вилояти махсус вакили ўринбосари Мамасоли Акмаматовга асосланган ҳолда АКИpress ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

Жалолобод вилояти Ўзбекистоннинг 3 вилояти билан чегарадош. Қирғизистон ҳукуматининг ушбу вилоятдаги махсус вакилининг биринчи ўринбосари Мамасоли Акмаматовнинг 4 сентябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилишича, Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараларининг 643 км аниқлаб бўлинган. Музокараларнинг иккинчи босқич учрашувларида яна 80 км чегарага аниқлик киритилади.

«Шундай жойлар бўлдики, Ўзбекистон харитасидан жой олган, аммо у ерларда бизнинг одамлар яшайди, яна шундай жойлар борки, бизга тегишли, лекин ўзбек халқи истиқомат қилади. Биз 476 гектар ерни олиб, 241 гектар ерни бердик»,- деган Акмаматов.

Шунингдек, унинг маълум қилишича, Ўнгартоғ ҳудуди Қирғизистон ҳудудида. Тоғ ҳудуди Ўзбекистон ҳудудига 217 кмга кириб кетган бўлиб, томонлар бу борада бир тўхтамга келганлари йўқ.

http://m.kun.uz/news/2017/09/04/476-241-uzbekiston-va-kirgiziston-sunca-gektar-erni-uzaro-ajirbosladi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонга сармоя ëтқизиш учун келган европалик тадбиркор “ўзбек билети” олмагунча тошкентга киритилмади

28 август куни Ўзбекистонга айнан туризм соҳасига сармоя ëтқизиш режасини муҳокама қилиш учун келган европалик тадбиркор Тошкент аэропортидан чиқарилмади. ДХХ Чегара ...

Мўйноқда ёпиқ сузиш ҳавзаси ва спорт зали қурилиб, унга 5,7 миллиард сўм сарфланди

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани марказида 18×36 ўлчамдаги замонавий спорт зали ҳамда 25×11 ўлчамдаги сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар ...

Ўзбекистонда шифокорнинг бир бармоқ ишораси неча пул?

А.Ҳамидов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг (РШТЁИМ) Сурхондарё вилоят филиалида жарроҳ бўлиб ишларди. У манфаат кўриш мақсадида ўзининг хизмат вазифасига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400