Ёшлар иттифоқи: “Россияда паспортини йўқотган мигрантлар ортга қайтарилади”

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги делегация Санкт-Петербургда ишлаётган меҳнат муҳожирлари ҳаёти билан яқиндан танишган. Facebook га қўйган суратларидан Қуранбоевнинг абгор шароитларда ишлаётган мигрантлар билан учрашганини кўриш мумкин.

Мақола bbc.com сайтидан олинди

Мигрантлар орасида паспортларини йўқотиб, Ўзбекистонга қайтолмаётганлар ҳам борлиги айтилган.

Бу масала бўйича делегация аъзоси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Бадриддин Шорихсиев мигрантлар билан суҳбат қилган.

“Суҳбат давомида меҳнат муҳожирларига амалий ёрдам бериш ва уларни Ватанга қайтариш бўйича тизимли ишлар олиб борилиши таъкидланди”, дейилади хабарда.

4 кун Россиянинг Новосибирск шаҳрида меҳнат қилиб яшаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашган делегация айни дамда Санкт-Петербургда бўлиб турибди.

Ўзбекистонликлар энг кўп яшайдиган деб кўриладиган Санкт-Петербургда Қаҳрамон Қуранбоев шаҳарда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ҳам губернатор Георгий Полтавченко билан учрашган.

Санкт-Петербургда “Народный” супермаркетида ишлаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари заҳарланиб шифохонага тушгани ҳақида хабар чиқиши билан, иттифоқ раиси Қаҳрамон Қуранбоев дастурига ўзгартириш киритиб шифохонадаги 33 беморни кўришга борган.

“Уларнинг фақатгина 2 нафари Ўзбекистон фуқароси эканлиги маълум бўлди. Шоҳжаҳон Ибрагимов ўзини яхши ҳис қилаётгани учун шифохонадан рухсат берилди. Наргиза Қаршиеванинг ҳаётига ҳеч нарса раҳна солаётгани йўқ, у ҳам тез кунларда шифохонадан чиқади”, – дейилади Қуранбоевнинг Facebook даги саҳифасида.

Ёшлар иттифоқи Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан “Камолот” ижтимоий ҳаракати ўрнига ташкил топган.

Иттифоқ Марказий Кенгаши раиси Президентнинг давлат маслаҳатчиси ҳам ҳисобланади.

Президент Мирзиёев ташкилотга кўпроқ ваколатлар беришини ёшлар иттифоқи маҳаллий ҳокимиятларнинг югурдаги бўлиб қолмаслигини таъкидлаган.

Кузатувчилар ёшларга оид ташкилотнинг илк маротаба хорижда ишлаётган ўзбекистонликларнинг ҳолидан хабар олишига эътибор қаратишган.

Марҳум Президент Ислом Каримов Россиядаги мигрантларни кўча супурувчи “дангасалар”, ўз юртидаги топган тутганига қаноат қилмайдиган ношукрларга тенглаштирган.

Бироқ янги Президент Шавкат Мирзиёев мигрантлар ҳам “фарзандларимиз” деган ва улар Россияга тўқчиликдан кетмаётганини айтган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мақсад «пул шилиш»ми?..

Ўзбекистонни дунёнинг узоқ ва яқин давлатлари қанчалик билишади? Ўқитувчим жуда хуноб бўлиб бир воқеани айтиб берганди. Анча йиллар аввал Лондонга борганида бир англиялик ...

Лисенко: «барча ўлдирилган қодировчилар чўчқа терисига ўралиб кўмилади»

 Днепр мэрининг ўринбосари Михаил Лисенко Чеченистондан Украинага келиб, Днепропетровск вилоятида ҳалок бўлаётган босқинчиларни “чўчқа терисига ўраб кўмишга” ваъда берди. Бу ...

Самарқандда 4376 нафар ўқитувчининг тоифаси олиб қўйилди

2018 йилда ўтказилган аттестация натижаларига кўра, Самарқанддаги педагогларнинг 364  нафарига олий, 1286 нафарига биринчи ва 3603  нафарига иккинчи ҳамда 3030 нафарига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400