Вулқон отилиши туфайли Балида 60 минг сайёҳ тўсилиб қолди (видео)

Агунг вулқони отилиши туфайли 60 мингга яқин сайёҳлар Индонезиянинг Бали оролидаги аэропортда тўсилиб қолди, деб хабар бермоқда Рейтер.

Аэропорт тепасида вулқон кули ҳосил бўлганидан сўнг, ҳукумат аэропортни бир кеча-кундузга ёпиб қўйишга қарор қилди. 400 дан ортиқ рейслар бекор қилинди. Балига учаётган самолётларни ҳавода ортга қайтариб, Жакарта, Сигапур ва бошқа шаҳарларнинг аэропортларига йўллашаяпти.

Шанба куни ҳафта мобайнида иккинчи марта вулқон отилиши содир бўлди. Агунгдан чиққан кул устуни 7 километрга етиб бўлди. Орол ҳукумати вулқондан 5-8 километр узоқликда жойлашган аҳоли пунктларининг24 минг аҳолисини эвакуация қилди. Экспертлар лава отилишини истисно қилмаяпти. Хавфлилик даражаси энг юқори даражагача оширилган.

1963 йилда Агунг вулқони отилиши натижасида Балида мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган эди.

Ҳар йили Индонезиянинг бу оролига беш миллионгача туристлар келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«қўқон ёғ-мой» ва «фарғона ёғ-мой»даги давлат улуши сотувга қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни давлатга тегишли бўлган акция пакетларини сотиб олиш бўйича биржа ...

Шри ланкада президентлик учун курашаётган 35 номзоднинг 4 таси мусулмон

Шри-Ланкадаги келаси ой бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида душанба куни 35 киши ўз номзодини қўйди, деб ёзади “Таржимон.уз” сайти. Ҳинд океани оролида бўлиб ўтган ...

Ободонлаштириш учун ажратилган 800 млрд сўм қани? депутат ўқитувчиларни тозалаш ишларини қилишдан бош тортишга чақирди

Депутатлар чекка қишлоқларда симёғоч ўрнатади, шифокорлар кўчада райҳон экади, ўқитувчилар йўл четини оқлайди. Қани ер юзининг қайси мамлакатида тартиб шундай? Фақат бизда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400