ҚР ҳукумати «Мегаком» уяли операторининг янги харидорини қидирмоқда

Давлат мулкларини бошқариш жамғармаси “Мегаком” уяли оператор бренди билан машҳур «Альфа Телеком» ЁАЖга янги харидор изламоқда. Идора раҳбари Дуйшенбек Зилалиевнинг айтишича, компанияга бир нечта инвестор қизиқиш билдирмоқда, бироқ, улар томонидан аниқ таклифлар бўлмаяпти.

«Бугун корхона баҳосини қисқартириш учун қонуний йўллар бор. Баҳолаш комиссиясини таклиф қилиш мумкин ва бу масалани иқтисодий нуқтаи назардан кўриб чиқиш лозим. Ҳозирча сотиб олиш борасида мижозлардан аниқ таклифлар йўқ», – деди Зилалиев.

Зилалиев ўз сўзига қўшимча қилар экан, «Мегаком»ни сотишга консалтинг компанияларини жалб қилиш ҳам кўзда тутилганини айтди. Бундан аввал у «Альфа Телеком» ЁАЖ нархинии пасайтириш кўзда тутилмагани ҳақида баёнот берган эди.

Давлат мулкларини бошқариш жамғармаси ноябрь ойи ўрталарида «Альфа Телеком» ЁАЖни сотиш масаласида россиялик тадбиркор Елена Нагорная билан музокараларни тўхтатган эди. Хабарларга қараганда, томонлар битимнинг ўзаро мақбул шартлари масаласида келиша олмадилар. Инвестор компаниянинг тўла акциялар пакети учун Қирғизистон ҳукумати белгилаган маблағни -13,5 миллиард сом ва қўшимча 7% комиссия тўловларини тўлашга рози бўлган эди. Бу умумий ҳисобда 14,5 млрд сомни ташкил қиларди.

Қирғизистон ҳукумати илк бор 2015 йилда «Альфа Телеком»ни кимошди савдосига қўйган эди. Компания уч марта аукционга қўйилган бўлишига қарамай, инвесторлар топилмади. Шундан сўнг вазирлар маҳкамаси компанияни бошланғич баҳоси 13,5 млрд сом билан тўғридан тўғри сотувга қўйишга қарор қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳар бир ишни адолатли ҳал этса бўлади

Бугун Ўзбекистоннинг турли ерларидаги бузди-бузалоқлар, минг хайрли ниятда бўлмасин, ижтимоий адолат кескин бузилишига сабаб бўлмоқда. Шу муносабат билан икки воқеа эсимга ...

Россиядаги ўзбек тадбиркори: “гапдан амалга ўтиш керак”

Image captionМосквада фаолият юритаётган тадбиркор Жамшид Муслимов Каримовсиз ўтган бир йил Россиядаги ўзбек тадбиркорлари ҳаётида нималарни ўзгартирди? Бу борада Москвада ...

Хорижникидан қолишмайдиган кир ювиш кукуни чиқара оламизми?

Ўзбекистонда кир ювиш кукуни ва бошқа маиший кимё воситаларини ишлаб чиқариш учун барча нарса мавжуд. Бироқ харидорлар Туркия ва Россиядан келган импорт кукунни афзал ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400