Жамоат жойларида тамаки чекиш тақиқланди

Тожикистонда 2018 йилнинг 2 январидан бошлаб жамоат жойларида тамаки (сигарет) чекиш таъқиқланди. Бу амал Тожикистон Республикасининг 2 январ куни мамлакат президенти имзолаган “Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни чеклаш ҳақида“ги қонунга асосланади.

Тожикистон тажрибасида илк марта қабул қилинган “Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни чеклаш тўғрисида”ги қонунга кўра, жамоат жойларида, маъмурий бинолар ва аэропортларда тамаки тутатиш тақиқланди. Шунингдек, бу маҳсулотлар савдосида ҳам чекловлар жорий этилди. Жумладан, ўрта умумтаълим муассасалари, олийгоҳлар ва бошқа ўқув юртлари яқинида сигарет сотиш тақиқланди.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ходими Саид Давлатзоданинг таъкидлашича, 2 январ куни қабул қилинган “Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни чеклаш тўғрисида”ги қонунда сигарет билан бир қаторда нос ва чилим чекишга ҳам чекловлар қўйилган.

 –  Жамоат жойларида барча тамаки маҳсулотлари, жумладан, нос ва чилим чекиш ҳам тақиқланди, тамаки маҳсулотлари савдосида ҳам жиддий чекловлар жорий этилди”, – дейди С.Давлатзода.

Мамлакат Истеъмолчилар иттифоқи ходимаси Елена Кравченко нос чекишни қонун асосида чекланишини оқлаб, жумладан шундай дейди:

 “Нос ҳам тамаки маҳсулотларига киради. Тожикистонда нафақат эркаклар, балки аёллар ва ўсмирлар ҳам нос чекади. Ҳолбуки, нос таркибида зарарли химиявий моддалар…”

Сўнгги йилларда Тожикистоннинг Душанбе, Хўжанд, Қўрғонтеппа каби йирик шаҳарларидаги ресторанларда чилим чекиш оммалашиб бораётганди. Ҳатто махсус чилимхоналар ҳам ташкил этилган.

“Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни чеклаш тўғрисида”ги қонунни бузганлиги исботланган шахсларга Маъмурий жабобгарлик тайинланиши кўзда тутилган.

Маълумки, 2011 йилда Тожикистон қонунчилигига киритилган ӯзгартиришларга мувофиқ, жамоат жойларида сигарет чеккан шахсга 105 сомоний (14 АҚШ доллари) миқдорида жарима тайинланган эди.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши кўплаб сигарет чекувчиларда норозилик кайфиятини уйғотмоқда. Уларнинг иддаосига кўра, жамоат жойларида тамаки чекишни таъқиқлашдан олдин, сигарет чекиш учун махсус жойлар ташкил этиш лозим.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазириги томонидан тақдим этилган маълумотларга кӯра, ҳозир мамлакатда сигарет чекадиганлар сони 500 минг нафар атрофида бўлиб, улардан 80 фоизга яқини эркаклар, 10 фоиз атрофида аёллар ва 10 фоиздан ортиқроғини ўспиринлар ташкил этади.

Муаллиф: Соҳиб Назаров

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон республикасининг жиноят кодексига тиланчилик тўғрисида модда киритилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва ...

Дипломли ходим керакми ёки илмли мутахассис…

2018 йилги маълумотларга қараганда, Билл Гейтснинг маблағи 90,5 млрд доллардан ортиқ экан. Шунга қарамасдан у маблағини фарзандларига мерос қолдирмасдан ҳаммасини ўзининг ...

Самарқандда аёллар икки миллион 800 минг сўмлик занжирни ўғирлаб кетди

5 апрель куни номаълум шахс Самарқанд тумани Даштисўхта маҳалласида яшовчи С.И. исмли аёлнинг уйига дарвоза орқали кириб, хонасидан умумий қиймати икки миллион 800 минг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400