Ўзбекистон МХХ тизимларида кенг кўламли тозалаш кетмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев Миллий хавфсизлик хизмати ва унинг айрим раҳбарлари шаънига кескин айбловларни билдирди.

 “Учта муовинни ишдан олиб ташладим СНБ нинг муовинларини. Кеча мана иккитасига қўл қўйдим. Сизларда ҳам биттаси ишлаган Тошпўлатов деган¸ у ҳам ит ўғри. Биласизларми¸ мен ҳалол халққа хизмат қилишга келганман. Бу ерда мен ноинсофларни биламан. Ерга қараб юрганларнинг қандай ўғрилигини. Ҳали ҳаммаси жой – жойига тушади шуни билинглар. Ҳокимни тўртта вакили¸ менинг вакилим. Қўрқманг ҳеч қайсинг. У замон тугади энди. Буларга ота -бувасидан қолган ваколат йўқ. Ҳеч киммас булар. Буларни ғўдайишлари бизнинг давлатга жуда оғир тушди. Сизларда ишлаб кетган битта ноинсоф ватан ҳиëнатчиси бўлиб мана бутун умр қамоққа тушди. Ғуломов деган ноинсоф. (2017 йилгача Ўзбекистон МХХ раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Ўзбекистон қахрамони Шуҳрат Ғуломов ҳақида гап кетмоқда.Тахр) Ўшанинг илдизлари бор бу ерда ҳалиям бор. Шунинг учун буларнинг илдизларини Тошкентда ўрганиб келиб ҳаммасини ишдан олдим”¸ дейди ғазаб билан Мирзиëев 19 январь куни Қизириқ тумани ҳокимлиги биносида Сурхондарë вилояти фаоллари билан ўтказган учрашувида.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

О! о! о! беҳаё овозларни реклама қилаётган реклама

О! О! О! Сезган бўлсангиз, кейинги вақтларда шу ҳарфнинг обрўи ошиб кетди. Телевизор пултини қўлга олиб, қайси каналга тўғриламанг, чиройли қизлар, баъзан ўрта ёшли аёллар ...

Замонавий “қулоқлар” эркка рахна солмоқда

Замон тескари айланиб, мулозимларнинг югурдаклари жамият муаммолари эмас, балки амалдорни танқид қилганлик ҳолатлари ҳақида хабардор қилишга одатланишди. Фалончи блогер сизни ...

Мажбурий обуна ва газета ўқиш маданияти

Йил бошидан кўпгина нашрларнинг тиражи тушиб кетибди. Газетада ишлайдиган айрим журналистлар бу ўтган йилги мажбурий обуна танқиди меваси деб ҳисоблаб, блогерлардан ...