Қозоқ лотин ёзуви тасдиқланди

Бугун Қозоғистон Республикаси лотин ёзувига таянган ҳолда  қозоқ алифбосининг янги намунасини эълон қилди. Бу ҳақида Оқ Ўрда хабар тарқатган.

Хабарга кўра, мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев лотин ёзуви асосида яратилган янги қозоқ алифбосининг навбатдаги нусхасини тасдиқлади.

Оқ Ўрда пресс хизматининг 20 февраль кунги хабарига қараганда, Назарбоев 19 февралда 2017 йил 26 октябрда чиқарилган “Қозоқ алифбосини кириллчадан лотин алифбосига ўтказиш тӯғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Қарорга шу кунга қадар тасдиқланган лотин ёзуви асосида яратилган қозоқ алифбосига қисман ўзгартиришлар киритилган. Бунгача бўлган намуна бўйича қозоқ тилига мансуб товушлар ва яна бир неча харфлар апостроф билан белгиланган эди.

Охирги намунада кӯрсатилган алифбодаги ҳарфлар орасида бир нечта ҳарф диакритик белгилар билан кўрсатилган.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ӯтган йилнинг охирида айтган халққа мурожаатида “2017 йилнинг охиригача лотинча қозоқ алифбосининг лойиҳасини тайёрлашни, ҳукуматга қозоқ тилини лотин алифбосига кўчиришнинг” аниқ режасини ишлаб чиқишни топширган эди.

Ӯтган йил сентябрь ойида Қозоғистон парламентида лотин ёзувининг диграфли намунаси таништирилганди. Аммо оммавий тарзда танқидга учраганди.

Натижада ҳукумат тақдим этилган ӯша намунадан воз кечиб, орадан бир ой ўтгач бошқа намунани таклиф қилган. Бироқ навбатдаги намуна ҳам апострофлар сонининг кўплиги сабабли халққа ёқмаган.

Ҳозирча қозоқ интернет оламидан ҳеч қанақа эмоция пайқамаганим сабабли бу янги алифбо кўпчиликка манзур бўлганга ўхшаб турибди.

Хулоса қилишга шошилмаймиз,  янги алифбо билан халқ эндигинп гина таништирилмоқда.

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Давлат халқдан қонуний пул йиғмоқчи

Сўнги пайтлардаги тенденцияни сезяпсизларми? Ҳар бир соҳада давлат халқдан легально қонуний пул йиғмоқчи. 7 ёшга тўлмаганларни мактабга жойлаш пулли, институтга хужжат ...

Қирғиз депутатлари: президент ва спортчилар хорижда қирғиз қалпоқ кийиб юрсин

Қирғизистон парламенти депутатлари “оқ қалпоқ” бош кийимини мамлакатнинг бошқа миллий рамзлари – давлат байроғи, герб ва гимнга тенглаштиришни таклиф қилишди. Қонун лойиҳаси ...

Қозоқларчалик бўла олмадик!

Қарши шаҳридаги авто-мактабни С категория ҳайдовчиликка ўқув курсини тамомладим. Ўша ернинг ўзидаги ГАИ дан имтиҳон ўтақолай десам, МУМКИНМАСМИШ. Ҳар ким ўзи доимий яшаётган ...