Ўзбекистонда: ТУРКИСТОН Мухториятининг 100 йиллиги

23 февраль куни муҳташам  Амир Темур музейининг муҳим тадбирлар учун мўлжалланган  Қароргоҳида  тарихий анжуман бўлиб ўтди:

     ТУРКИСТОН МУХТОРИЯТИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИ!!!

Анжуман ўзининг Бой Маънавий Тарихимиз, тўғрироғи: Халқимиз, Миллатимизнинг  Бетакрор  Мустақил Миллий Ғояларига (!)бағишланган бўлиб,  бугунги Изчил Ислоҳотлар Даври(!)да ниҳоят уларни янаям бардавом давом этдиришимиз учун  юксак бир чорлов эди!..

Инсоният Ер Юзида(!) пайдо бўлибдики, унинг Цивилизация Бешиги(!) бўлиб ҳисобланадиган Макон ва Манзили асли Туркилар, Беғараз ва Улуғ  Тарихий Буюк  Турки Империялар (!)эканлиги кўпчилигимизни шак- шубҳасиз  қизғин  баҳс-мунозаралару,  дўстона мулоҳазаларга чорлайди!..

Билдираётган фикрларимизга озгина бўлсин шубҳангиз бўлса, Халқаро миқёсдаги таниқли ёзувчи Эврил ТУРОН билан “МУЛКДОР” саҳифалари орқали мулоқотга киришинг.

Ўзининг бетакрор Ёзувчилик  Маҳоратидан ташқари киши ақлини лол қолдирар даражадаги бой маънавий, маърифий ва тарихий билимларига, Соф ва Имон даражасидаги Ватанпарварлик Эътиқодига  эга  севимли муаллифимиз Оллоҳдан берилаётган ҳар бир кунида нафақат Миллати манфаати, Инсоният равнақи йўлида ҳам бетиним ижод қиляпти.

Тарихий анжуманда Сўзга чиққан ташкилотчилар  (улар ҳақида кейинги саҳифаларимизда батафсил ҳикоя қиламиз) адиблар, тарихий шахслар, адабиётчилару, олимлар, сиёсатчиларнинг чиқишлари ҳам  юқорида келтирган  фикр ва  мулоҳазаларимизнинг  Сиз азизларга  ёрқин исботи ва намоёндалари  бўлишди.

БУГУНГИ  АНЖУМАНГА  БОҒЛИҚ  ЎЗИМНИ ҚИЗИҚТИРГАН, АЙНИ  ПАЙТДА  МЕНИ НИҲОЯТДА  ФАХРЛАНТИРГАН   МУҲИМ  БИР ЖИҲАТ, САВОЛ  БИЛАН  СИЗЛАРНИ  ҲАМ  ТАНИШТИРАЙМИ?!

“БИРДАМЛИК” ХДҲ нинг БУГУНГИ АНЖУМАНГА НЕЧОҒЛИ АЛОҚАСИ БОР?!

Алоқаси, ўзига хос жиҳати шундаки, бугунги тарихий тадбир ўзининг НОМЛАНИШИ, ҒОЯ ВА МАҚСАДЛАРИ билан ҳам “Бирдамлик”ХДҲ Лидери Баҳодир Хон ТУРКИСТОН  номи, унинг улуғ Ғоя ва Мақсадлари  билан ҳам чамбарчас боғлиқ.

Айниқса, тарихий анжуманга  ташриф буюрган турли қатлам, соҳа ва даражадаги  меҳмон ва мутахассислардан ташқари  тарихий тадбирнинг  бошланиш чоғида унга нисбатан Қурултой атмасининг қўлланилгани менда гўё, ушбу тадбирни Буюк Баҳодир Хон Туркистон ташкиллаштираётгандек таассуротларни уйғотди!!!

ТАДБИР ДАВОМИДА ЎЗГАЧА ФАХР ВА ИФТИХОР ТУЙҒУЛАРИНИ ҲИС ҚИЛДИМ!..

Чунки, Ўзбекистонда Бошланган  Демократик Ислоҳотлар(!)  ҳар жабҳада ўзининг Улуғвор Акс Садосини бериб турибди!!!

Мен Буюк Соҳибқирон бобомиз Амир ТЕМУР Музейидан  Ўрта Осиёда тутган ўрнимиз, тарихий аҳамиятимизга нисбатан ўзгача Фахр, Ифтихор  ва “Бирдамлик” ХДҲнинг Ўзбекистондаги Келажаги учун ҳам Бардавомлик ва Ишонч туйғулари билан Ёрқин Таассуротлар руҳияти ила қушдек енгил қадамлар ила чиқдим!..

Муаллиф: Дилфуза ЛАНГАР

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қишлоқ жойларда қурилаётган арзон-уй жойларни қандай олиш мумкин?

Ҳозирда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш давом эттирилмоқда. Ушбу уйларнинг дастлабки бадали қуйидагича: 0,02 га ўлчамли ер ...

Рустам иноятовга алоҳида халқаро мукофот берилди

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Манила шаҳрида Осиё теннис федерациясининг йиллик конгресси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Теннис федерацияси матбуот хизмати. ...

Дилшод акрамовни ўлдиришда гумонланаётган шахс қамоққа олинди

Фото:© Международный пресс-клуб Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ва ЖТСББ Бош бошқарма бошлиғи Дилшод Акрамовни ўлдиришда гумонланаётган ИИББ ҲПБ катта инспектори қамоққа олинди. Ички ...