Ҳиндистонликлар Ўзбекистонда фильм ва клиплар олади

“Ўзбеккино” агентлиги Ҳиндистоннинг “3rd Rock multimedia” продюсерлик компанияси ўз клипларини Ўзбекистонда суратга олиши ҳақида хабар қилди.

Ҳиндистонлик киноижодкорлар Бобур ҳақидаги фильмни Ўзбекистонда тасвирга олмоқчи

Компания Ҳиндистонда катта мавқега эга бўлиб, бир қатор таниқли ҳинд санъаткорлари билан ҳамкорлик қилади.

Ушбу компания томонидан суратга олинган видеомаҳсулотлар — You-Tube даги 30 миллион кишига яқин аъзолари бўлган T-Series каналида намойиш этилади. Компаниянинг маркетинг бўлими раҳбари жаноб Раж Сурининг таъкидлашича, ҳиндистонлик қўшиқчиларнинг клипларини Ўзбекистонда суратга олиш, мамлакат туризми ривожига ижобий таъсир ўтказиши мумкин.

“Ўзбекистонга келадиган ҳар битта ҳинд санъаткори бу ҳақда албатта ижтимоий тармоқларда маълум қилади. Уларни эса миллионлаб мухлислари кузатиб боришади”, — деган Жаноб Сури.

Мумбайнинг “Dimaz Agastyaa Productions Private Limited” кинокомпанияси эса 1990 йиллардан бошлаб МДҲ мамлакатлари билан саййёҳлик, юк ташиш ва фильмлар суратга олиш соҳаларида ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Ушбу кинокомпания вакиллари Ҳиндистоннинг собиқ Бош вазири Лал Баҳодур Шастрининг ҳаётига бағишланган қисқа метражли фильмнинг баъзи лавҳаларини Ўзбекистонда суратга олиш таклифини билдиришмоқда. Мазкур фильм Лал Баходур Шастрининг ҳаёти ва фаолиятини ўрганаётган ёш журналист ҳақида бўлиб, унда “Тошкент шартномаси” ва Лал Баҳодур Шастрининг Тошкент шаҳридаги вафоти ҳақида ҳикоя қилинади.

Манбаа: sputniknews-uz.com сайти

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонда қизини зўралаганликда гумон қилинган эркак қочишга уринганида ушланди

Сўғд вилояти ҳуқуқ тартибот идораларининг ходимлари Гулистон (собиқ Қайраққум) шаҳар прокуратурасидан сўроқ вақтида қочиб кетган, ўз қизининг номусига текканликда гумон ...

Ўзбекистон тожикистонга, қозоғистон баага визасиз кира олади

Шу кунларда Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари томонидан имзоланган ҳужжатлар кенг муҳокама қилинмоқда. Ижтимоий тармоқларни ўзбек-тожик муносабатлари қайта ...

Ўзбек блоггери: хамшаҳарларим бўлган қўқонликларга

Бугунда хонлар шаҳри бўлган Қўқонни жуда аҳволи аянчли ҳолатда. Мен Қўқондаги ҳокимият ёки хуқуқни мухофаза қилувчи органлар ҳақида ёзмоқчи эмасман, ёки Республикадаги энг ...