Байрам муборак, азиз аёллар

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Сизларни энг ёрқин ва самимий баҳор байрами – 8-Март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбидан табриклайди!

Ҳурматли хотин-қизлар! Ҳар бир инсон учун Сизлар энг олий ахлоқий сифатлар – Оналик, дилкашлик, шафқатлилик, эътиборлилик, назокат ва пок орзу-ниятларнинг ифодаси бўлдингизлар ва ҳар доим шундай бўлиб қоласизлар.

Ҳар бир аёл ўз уйида меҳрибонлик ва илиқлик яратади, болаларини тарбиялайди, инсонлар ўртасидаги муносабатларда тартиб ва ҳамоҳангликни сақлайди.

Ҳозирги кунда ҳеч бир соҳани ёки фаолият доирасини Сизлардан ҳоли ҳолда тасаввур қилиш мумкин эмас. Сизлар катта-катта муассасаларга ва ишлаб чиқариш масканларига раҳбарлик қилаётирсизлар, Олимпиада ва халқаро мусобақаларда медалларга сазовар бўлаётирсизлар, дунё миқёсида ўтказилаётган ижодий тадбирлар ғолибига айланаётирсизлар, илм-фанда янгилик яратаётирсизлар, халқимизнинг иқтидор ва қобилиятларини намойиш қилиб, нодир санъат асарларини ихтиро қилаётирсизлар, сиёсат оламида ўз ўринларингизга эга бўлиб бораётирсизлар.

Сизлар биз, ҳар бир эркак киши учун, қалбимизни тушунадиган, ҳар қандай шароитларда қўллаб-қувватлайдиган суюкли Онамиз, ёримиз, қизимиз, синглимиз, шунингдек, яқин дўстимиз бўлиб қоласизлар.

Ҳурматли хотин-қизлар! Юртимизда аҳиллик, иноқлик, тотувлик ва хайрихоҳлик, эзгулик ва муҳаббат кайфиятини қарор топтириш йўлидаги самимий ҳис-туйғуларингиз ва олижаноб ҳаракатларингиз, бебаҳо хизматларингиз учун биз Сизлардан бағоят мамнунмиз.

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати мана шундай байрамона кунларда барча ватандошларимиз номидан Сизларга ўзининг чексиз ҳурмати ва эҳтиромини билдиради. Мана шу баҳор кунлари Сизларга туганмас хушчақчақлик, қучоқ-қучоқ гулдасталарни, дўсту ёрларнинг илиқ табассум ва эътиборини ато қилсин!

Баҳодир Хон Туркистон, “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати раҳбари.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Виртуал сайловга баҳодир чориев номзоди кўрсатилди

2015 йилнинг 3 февралида «Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати Бошқарув   Ҳайъатининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон мухолифати томонидан ўтказилаётган ...

Мирза-анвар ҳамидов: баҳодир хон туркистон бошқа мухолифат ташкилотларига нисбатан фаол ва доимий изланишда

Ўзбек мухолифатининг таниқли вакили, олим Мирза Анвар Ҳамидов 1959 йили Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида юрист Абдулла ота хонадонида дунёга келган. Оилада 10 нафар фарзанддан ...

Бутун дунёда паспорт гаров сифатида олинмайди, лекин ўзбекистонда мумкин

Мен Бердиалиева Умида Ҳасановна 2017 йилнинг ноябрь ойидан буён олдинги «Бирдамлик» Халқ демократик ҳаракати, ҳозирги «Бирдамлик» Халқ демократик партиясига аъзоман. Мен ҳам ...